"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9550.76 +42.11
  • 1 EUR = 10620.5 +11.10
  • 1 RUB = 156.59 +2.57

СОFЛОМ ОИЛА СОFЛОМ ФАPЗАНДЛАPНИ КАМОЛГА ЕТКАЗАДИ

Президентимиз И.А.Каримов ташаббуси билан амалга оширилаётган «Соғлом она ва бола» концепцияси замирида она ва бола саломатлигини асраш, келажак авлодларнинг камолотини таъминлашдек эзгу мақсад мужассам.

Президентимиз И.А.Каримовнинг 2008 йил 18 июнь кунги «Болаликдан ногиронлар туғилишининг олдини олиш учун туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш давлат дастури тўғрисида»ги Қарори асосида оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлод туғилиши ва тарбияланиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш, ҳомиладор аёллар ва чақалоқлар патологиясини барвақт аниқлаш борасида кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Ҳомиладор аёлларни тиббий кўрикдан ўтказиш орқали ирсий касалликларни мумкин қадар эрта аниқловчи скрининг марказлари ташкил этилди.

Натижада оналар ва болалар ўлими кескин камайди. Аҳолига бирламчи тиббий-профилактика, шошилинч ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишнинг замонавий тизими шакллантирилиб, фертиль ёшдаги аёлларни мукаммал тиббий кўрикдан ўтказиш йўлга қўйилди.

Президентимиз И.А.Каримовнинг 2009 йил 13 апрелдаги «Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги,  2009 йил 1 июлдаги «2009-2013 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги қарорлари бу йўналишдаги ишларни янада юқори босқичга олиб чиқишда муҳим асос бўлмоқда.

Мазкур ҳужжатларда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида барча жойларда тиббиёт муассасалари, таълим масканлари, маҳаллалар билан биргаликда турли тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, бўлажак келин-куёвларга никоҳгача тиббий кўрикдан ўтишнинг зарурати, эрта турмуш қуриш ва қариндошлар ўртасида никоҳнинг салбий оқибатлари, оила саломатлиги борасида атрофлича маълумот берилмоқда. Бу каби тадбирлар ёшларимизнинг тиббий ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда катта аҳамият касб этади. Энг муҳими, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топдиришда асосий омил бўлмоқда.

2013 йил 30 апрелда имзоланган «Ўзбекистон Pеспубликасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги»ги Қонун оила институтини мустаҳкамлашга қаратилган бўлиб, унга мувофиқ никоҳ ёшига амал қилмасликка қарши чора-тадбирлар кучайтирилди. Чунки соғлом фарзанд фақатгина соғлом ота-онадан туғилади.   

Шундай экан, келажаги буюк давлатни барпо этиш, фуқаролик жамиятини юксалтириш, ёш авлодни соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш барчамизнинг энг олий мақсадимиздир.

Илҳом НУPУЛЛАЕВ,
2-сонли туман Давлат нотариал идораси нотариуси.
(Фото - http://uzbekistonovozi.uz)
Янгиликни бўлишинг: