"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8374.1 -18.96
  • 1 EUR = 9410.81 -136.15
  • 1 RUB = 126.18 -1.32

“КАМОЛОТ”НИНГ НАВБАТДАГИ КОНФЕPЕНЦИЯСИ

18 июнь куни "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман Кенгашининг навбатдагиVII Конференцияси ўтказилди. 

Конференцияга 120 нафар делегат қатнашди. Конференция аввалида "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман Кенгашининг амалдаги раиси, делегат Мансур Ўрозбоев Ҳаракатнинг ўтган йиллар мобайнидаги фаолияти хусусида ҳисобот берди.

Ҳисобот юзасидан сўзга чиққанлар "Камолот”нинг ёшлар орасида нуфузи юксалиб бораётганини, Ҳаракатнинг туман Кенгаши томонидан ўтган йиллар давомида ёшларни ватанпарварлик руҳида камолга етказиш, уларни ҳар томонлама комил инсонлар қилиб тарбиялаш бўйича қатор амалий ишлар қилинганини эътироф этдилар.

Сўнгра, "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Уставига кўра янги муддатга туман  Кенгаши Назорат-тафтиш комиссияси сайланди ҳамда 21 кишидан иборат Ҳаракатнинг туман Кенгаши таркиби тасдиқланди.

"Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг Низомига асосан янги сайланган туман Кенгаши аъзолари ичидан Кенгаш раисини сайлаш масаласи кўриб чиқилди. Кенгаш раислигига амалда "Камолот”нинг туман Кенгаши раиси лавозимида ишлаб келаётган Мансур Ўрозбоев янги муддатга қайта сайланди.

Конференцияда шунингдек, "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Қорақалпоғистон Pеспубликаси Кенгашининг навбатдаги VII Конференциясига тумандан 11 нафар делегатлар сайланди.

Конференцияда Қорақалпоғистон Pеспубликаси Вазирлар Кенгаши раиси Б.Янгибоев иштирок  этди ва нутқ сўзлади.

Конференцияда кўрилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

(Ўз мухбиримиздан).

Янгиликни бўлишинг: