"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10139.3 +9.40
  • 1 EUR = 11051.8 +95.90
  • 1 RUB = 141.35 +3.46

КИТОБНИ СЕВИНГ, ЁШЛАP!

Халқимиз азал-азалдан китобхон бўлишган. Китобга бўлган меҳр бизга ота-боболаримиздан мерос бўлиб қолган десак, муболаға бўлмайди. Ахир, биз Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Алишер Навоий каби китобга ва адабиётга меҳри юқори бўлган буюк боболарнинг авлодларимиз.

Шундай экан, азиз тенгдошим, сиз ҳам китобга меҳр қўйинг. Зеро, китоб бизнинг энг яқин дўстимиз, ўрни келганда суянчиғимиз, енгилмас куч – қудратимиз бўлиб хизмат қилади.

Вақтимизни айниқса, бу ёшлик дея аталмиш бетакрор, куч-қувватга, шижоатга тўла давримизни бўлмағур оммавий маданият таъсирида, виртуал дунё оғушида эмас, балки реал ҳаётга тик боқиб, бирор ҳунар ўрганишга, китоб ўқишга ёки кимгадир яхшилик қилишга сарфласак, бу ўз фойдамизга эмасми?

"Ёшликда олинган илм – тошга ўйилган нақш каби”, деганларидек, ҳозир биз қанча кўп китоб мутолаа қилиб, нутқимизни, тарбиямизни оширсак, бу келажак ҳаётимиз ёрқин бўлишига хизмат қилади. Зеро, таълимни тарбиядан,  тарбияни эса таълимдан ажратиб бўлмайди. Тенгдошим! Сиз ўз йўлингизни тўғри танланг. Бу йўлда биргина нотўғри  босилган қадам сизни ўз йўлингиздан адаштириши мумкин. Шу боис китобга, маънавиятингизни юксалтиришга, билимингизни оширишга хизмат қиладиган китобларни кўп ўқинг!

 

Муқаддас ЯНГИБОЕВА,
Манғит Иқтисодиёт коллежи ўқувчиси.
(Фото - http://uzbekistonovozi.uz/)
Янгиликни бўлишинг: