"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8181.08 +1.34
  • 1 EUR = 9427.06 -41.77
  • 1 RUB = 122.73 -3.84

КЎPГАЗМАЛИ СЕМИНАPДА СУВНИ ТЕЖАШ АМАЛИЁТИ

Айни кунларда қишлоқ хўжалигида муҳим тадбир – ғўза вегетацияси даврида ерларни суғориш мавсуми бошланмоқда. Мавсум аввалида жойларда кўргазмали семинарлар ўтказилиб, суғориш даврида сувни тежаш масалаларига катта эътибор қаратилмоқда.

Туманда 2016 йил ҳосили учун экилган ғўза ва қишлоқ хўжалиги экинларини сув билан таъминлаш учун суғориш мавсумида 570 миллион куб метр сув лимити ажратилиб, шу кунгача сув истеъмолчиларига 102,2 миллион куб метр сув етказиб берилди.

Кунлик олинаётган сувнинг асосий қисми, яъни 70 фоизини ғўза майдонларига йўналтириш, суғориш ишларининг 65-70 фоизини тунги вақтда амалга ошириш ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, ғўза майдонларининг чанқаб қолишига йўл қўймаслик ҳамда сувни тежайдиган технологияларнинг кенг қўлланилишини таъминлаш мақсадида туманимизга 14 дона кўчма эгилувчан қувурлар комплекти олиб келиниб, 14 та фермер хўжалигига тарқатилди.

Мавсум олдидан Намуна маҳалласидаги "Давлетов Тўлқин” фермер хўжалигида ўтказилган кўргазмали семинарда суғориш ишлари кўчма эгилувчан қувурлар ёрдамида олиб борилса, кунлик олинаётган сувнинг 25-30 фоизини иқтисод қилишга эришилиши фермерларга амалда кўрсатиб берилди.

Кўргазмали семинарда пахта экилган далаларни кўчма эгилувчан қувурлар ёрдамида суғориш амалиёти намойиш қилинди.

(Фото - http://turkistonpress.uz)

Янгиликни бўлишинг: