"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8325.59 +12.36
  • 1 EUR = 9413.74 -43.46
  • 1 RUB = 124.7 -1.22

АЛОҚА ХИЗМАТИ СИФАТИ ЯХШИЛАНМОҚДА

Мамлакатимиз давлат мустақиллигига эришганига 25 йил тўлаяпти. Халқимиз асрлар давомида орзу қилиб яшаган, интилган истиқлол йилларининг ҳар бир куни, лаҳзаси бу бебаҳо неъматнинг қадри қанчалар азиз ва буюк эканлигини қалбларимизга тобора теранроқ жойламоқда. Ўзбекистонда ўтган тарихан қисқа даврда мустақилликни мустаҳкамлаш, юртимиз аҳолиси учун муносиб турмуш шароитларини яратиш, ривожланган демократик давлатлар сафидан муносиб ўрин эгаллаш, салоҳияти ва нуфузи юксалган давлатга айлантириш борасида асрларга татигулик ишлар амалга оширилди.

Ҳар қандай давлатнинг тараққиёти ва ривожланишини ахборот-телекоммуникация технологияларисиз тасаввур қилиш қийин.

Ҳа, истиқлол йилларида мазкур соҳада ҳам улкан ўзгаришларга эришилди. Агар туманимиз мисолида олиб қарайдиган бўлсак, 2004 йилда Нукус – Манғит шаҳарлари оралиғида 91 км.лик  шиша толали кабель ётқизилиб, туманимиз марказида янги рақамли СС08 типидаги Хитойда ишлаб чиқарилган иккита ЭАТС, умумий сиғими 4304 портли станциялар қурилиб, фойдаланишга топширилиши биз учун хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини юқори поғонага кўтариш имконини берди. Чунки бу станцияларнинг ишга туширилиши туманимиз аҳолисига дунёнинг исталган давлатлари билан уй телефонлари орқали гаплашиш имконини яратди. Қолаверса, шиша толали кабельнинг ахборот ўтказиш имконияти юқорилиги боис, аҳоли ва хонадонларни интернет тармоғига улаш, телевидение кўрсатувларини етказиб бериш йўлга қўйилди. Хизмат сифатини яхшилаш мақсадида телекоммуникация ускуналарининг ишчи ҳолатини сақлаш, магистрал ва турли сиғимдаги кабелларни ўз вақтида таъмирлашга улкан эътибор қаратилмоқда, магистрал йўллар бўйларидаги ҳаво алоқа линияларини тартибга солиш бўйича Манғит шаҳрининг Гурлан, Қипчоқ, Манғит, Бердақ кўчалари бўйларида ишлар олиб борилди.

Соҳага янги технологияларни жорий қилиш натижасида 2004 йилда "Ўзмобайл” компаниясининг симсиз алоқа хизмати йўлга қўйилди ва мобайл телефонлари орқали туманимиздаги мактаблар интернет тармоғига уланди.

Қишлоқ жойларда эскирган анолог АТСлар ўрнига рақамли "Коинот – эл -СГМ” типидаги станциялар қурилди. Қиличбой, "Чойкўл” овули ва Қипчоқ посёлкаларидаги станцияларга қуёш батареялари ўрнатилди. Собиқ  иттифоқ даврида умумий сиғими 4000 рақамга эга иккита эски анолог АТС мавжуд бўлиб, бошқа шаҳарлар билан ва халқаро гаплашишлар фақат коммутатор телефонисткалари томонидан Pеспублика маркази орқали амалга ошириб келинарди. Шунинг ўзиёқ биз алоқа хизмати кўрсатишда қанчалик илгарилаш юз берганини тасаввур қилишимизга имкон беради.

Айни кунларда ҳам янгидан бунёд этилаётган аҳоли пунктларини телефонлаштириш ишлари олиб бориляпти. Хусусан, "Тақир қалъа” массивига 3 км.лик шиша толали кабель тортилиб, 96 та  портли МSAN русумли кичик АТС ўрнатилди. Амударё қишлоқ хўжалик, Дўрман қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежлари ва Қиличбой маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар  коллежларига ҳам 23,5 км. узунликдаги шиша толали кабеллар тортилиб, ишга туширилди, мавжуд эски ускуна ва жиҳозлар замонавий, янги  русумда ишлаб чиқарилганларига алмаштирилаяпти. "Ўзтелеком” АКнинг  "Ягона ойна” лойиҳаси бўйича замонавий дизайнда мижозларга хизмат кўрсатиш шохобчаси қайта реконструкция қилиниб, ишга туширилди. Бунда барча алоқа хизмати турлари интернет тармоғи, Ўзмобайл СDMA-450 тармоғи ва маҳаллий алоқа хизматлари "Ягона ойна” орқали амалга оширилмоқда.

Айни кунда  туманимизда Ўзмобайл абонентлари сони 2500 нафардан, интернет  тармоғидан фойдаланувчилар сони 1000 нафардан ошиб кетди.

Тараққиётимизда муҳим ўрин тутадиган ахборот телекоммуникация технологиялари ҳаётимизга тобора чуқур кириб келаётган бугунги кунда алоқа хизмати кўрсатиш сифатини яхшилашга интилиш туман телекоммуникация тармоғи ходимларининг асосий бурчи бўлиб қолаверади.

Ортиқбой ШОМУPОДОВ,

туман телекоммуникация тармоғи бошлиғи.

(Фото - http://www.hosting-obzor.uz)

Янгиликни бўлишинг: