"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9433.34 -13.65
  • 1 EUR = 10354 +21.20
  • 1 RUB = 145.75 -1.19

КОЛЛЕЖИМИЗ ФАХPИ

Бизнинг мустақил давлатимизда ёшларнинг етук инсонлар бўлиб етишишлари, илм олиб, ўз истеъдодларини намойиш қилишлари учун барча шарт-шароитлар яратиб берилган. Айниқса, уларнинг қобилиятини намойиш қилишларида таълим муассасалари ҳамда "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан ўтказилаётган турли хил тадбирларнинг ҳам ҳиссаси катта бўлмоқда.

Иззат Йўлдошбоев касб-ҳунар коллежимизнинг энг аълочи ва жамоатчи ёшларидан бири саналади. У ҳозирги кунда коллежнинг "Компьютер ва компьютер тармоқларини созлаш техниги” мутахассислиги бўйича охирги босқич талабасидир.

У яқинда "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан Нукус шаҳрида ўтказилган "Менинг бизнес ғоям” кўрик-танловида фаол қатнашиб, фахрли ўринни эгаллади. Бу танловда Pеспубликамиз бўйича турли хил касб-ҳунар коллежларидан 100 нафар талабалар ўз бизнес ғоялари билан қатнашиб, шулардан 10 нафари Тошкент шаҳрида, 25 нафари эса Қарши шаҳрида ўтказиладиган танловга йўлланмалар олишди. Шуларнинг ичида Иззат Йўлдошбоев ҳам борлиги бизни жуда қувонтиради.

- Мен Қарши шаҳрида ўтказиладиган танловда қатнашсам, албатта мамлакатимиз иқтисодига ҳисса қўшадиган ўз бизнес ғоямни ҳимоя қилишга ва ғолиб бўлишга ҳаракат қиламан, – дейди Иззат. У ҳозирги кунда танловда қатнашиш учун пухта ҳозирлик кўрмоқда.

Иззатнинг келгусида орзулари янада кўп.  У коллежни тугатгач, Тошкент Ахборот технологиялари олийгоҳида ўқиб, етук компьютер технологиялари мутахассиси бўлиб, Ватанимизга хизмат қилиш ниятида. Биз Иззатжоннинг ўз орзуларига эришишида оқ йўл тилаймиз.

Барно ОЗОДОВА, Амударё хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежининг катта ўқитувчиси.

Янгиликни бўлишинг: