"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9455.24 +21.66
  • 1 EUR = 10438.6 +84.00
  • 1 RUB = 147.25 +1.25

Жайхун илҳомлари

БОЛА-ДА БУ...

Боланг бўлса, шўх бўлмаса, унда чатоқ,

Шовқин солса, бўлаверма тоқатинг тоқ.

Не тиласа, муҳайё қил, овут тезроқ –

Бола-да бу, бола-да бу, болалар-да.

 

Бир гап айтсанг, кулар бири қиқир-қиқир,

Копток каби ерга урсанг, кўкка сапчир,

Қарғама, қўй, ойна синса синсин, кампир –

Бола-да бу, бола-да бу, болалар-да.

 

Буюрсангиз юмуш, чала қолган пайти,

Жаҳл отидан тушинг, тезда раъйдан қайтинг,

"Ёш битмасдан иш битмас”–деб айтинг, айтинг –

Бола-да бу, бола-да бу, болалар-да.

 

Йиртса яма, узса қадаб бер тугмасин,

Тумор таққин, "туфалам”де, кўз тегмасин.

Олма, нокни эгса майли, қад эгмасин –

Бола-да бу, бола-да бу, болалар-да.

 

Ақл деган ўсадими бўйи ўсмай,

Ўгит бериб ўтирсинми эснай, эснай!

Юрамиз-ку болаликни эслай-эслай...

Бола-да бу, бола-да бу, болалар-да.

 

Тергайверманг, гир атрофин челлаштирманг,

Гоҳ шайтонга, гоҳ  эшшакка тенглаштирманг.

Шуйтиб-шуйтиб одам бўлар–элаштирманг, 

Бола-да бу, бола-да бу, болалар-да.

 

Бола деган болалигин билдиради,

Тўкиб-сочиб, бут нарсани булдиради.

Ишга яраб, ҳали бизни кулдиради,

Бола-да бу, бола-да бу, болалар-да.

 

Эркин замон–яшасин-да эркин-эркин,

Ўйнаб, ўқиб, ўсиб-унсин дуркун-дуркун,

Дунё шулар елкасида бўлар бир кун –

Бола-да бу, бола-да бу, болалар-да.

 

Ассалому  алайкумдан бошланг  сўзни,

Сўзда-ишда ўрнак тутинг аввал ўзни.

Юриш-туриш–қадамидан узманг кўзни –

Бола-да бу, бола-да бу, болалар-да.   

 

Сабр қилсак, ғўра пишиб, ҳолва бўлар,

Донолардан таълим олиб, доно бўлар.

Пурёйвалий, Сино, Темур, Кубро бўлар –

Бола-да бу, бола-да бу, болалар-да!

 

Илми билан танг қолдирар дунёларни,

Тадқиқ айлар Аторуду Зуҳроларни.

Асранг ҳозир бола эмас–балоларни –

Бола-да бу, бола-да бу, болалар-да!

 

Соғ бўлсин-ей, "безорилар” борми бундоқ,

Ай, бизларни сўнгги йўлга кузатар чоқ,

Тушса бўлди қўлларидан чимдим тупроқ –

Бола-да бу, бола-да бу, болалар-да!

Турсунбой АБДУЛЛАЕВ.

МЕНИНГ ДЎСТИМ

Менинг дўстим Дурдона,

Меҳнаткаш ва мардона,

Ўқишда энг аълочи,

Ягонадир, ягона.

У барчага ёқади,

Меҳр билан боқади.

Озода ва саришта,

Гўё гўзал фаришта.

 

ВАТАНИМ

Тупроқлари олтин-у зардир,

Бойликлари туганмас кондир.

Ҳар тарафи гуллаган макон,

Тенгсиз Ватан – бу Ўзбекистон!

Боболарим номи достондир,

Ҳар бир сўзи ҳикматга кондир.

Кекса-ю ёш эъзоз топган юрт,

Тенгсиз макон – Ўзбекистондир!

Динора ХОЛМУPОДОВА,

51-сонли мактаб ўқувчиси.

МАКТАБИМ

Ёш авлоднинг ҳурдир замони,

Манглайида порлаган юлдуз.

Мактабимиз шодлик макони –

Ўқияпти барча ўғил-қиз.

 

Орзулари очмоқда жамол,

Ниятимиз ҳосил бўлажак.

Аъло ўқиб, топамиз камол,

Бизни кутар буюк келажак.

 

Pаҳмат айтай, устоз номига,

Бўлган ахир отамдай таянч.

Шеърлар битай унинг номига,

Онамдайин меҳрибон суянч.

Ойнура ЖИЯМУPОДОВА,

41-сонли мактабнинг 8-синф ўқувчиси. "Барка-мол авлод” болалар маркази "Ёш журналист ва нотиқ” тўгараги аъзоси.

ЎЗБЕКИСТОН ПОСБОНЛАPИ

Она юртнинг дилбандлари,

Истиқлолнинг фарзандлари,

Қўрқмас, ботир ўғлонлари –

Ўзбекистон посбонлари.

Юртимизнинг чин ўғлони,

Шу юртда азиздир номи,

Эл-юрт учун керак шундай

Ўзбекистон посбонлари.

Қиличдайин ўткирдирсиз,

Тинчлигимиз қалқонисиз,

Бу дунёда енгилмассиз –

Ўзбекистон посбонлари.

Дилобар БОЛТАБОЕВА, 21-мактаб, 7-синф ўқувчиси. УСТОЗГА

Илк бора мактабга қўйганда қадам,

Даставвал қўлимга тутқазди қалам.

Билимлар сирини ўргатди менга,

Ҳаётда тўғри йўл кўрсатди менга.

Келажакда аълочи ўғил-қиз бўл, деб,

Илмлар сирини ўргатган устоз.

Ватаннинг ардоқли фарзанди бўл, деб,

Ҳаётда тўғри йўл кўрсатган устоз.

Шогирдларим – меҳнатим меваси дея,

Чин кўнгилдан таълим беради устоз.

Шу сабаб доимо ҳурматда улар,

Бахтимизга соғ-омон бўлингиз, устоз!

Улғайиб, бир куни устоз бўлолсам,

Сиз каби илмлар сирин билолсам.

Миннатдор бўлардим то абад сиздан,

Шогирдларим мевасин мен ҳам кўролсам.

 

 Азиза ЎPОЗБОЕВА, "Баркамол авлод” болалар маркази "Ёш журналист ва нотиқ” тўгараги аъзоси.

ВАТАНИМ –

ЎЗБЕКИСТОН

Ватаним – Ўзбекистон,

Ҳар гўша жаннатмакон.

Боғи булбулга ошён,

Тупроғи олтинга кон.

 

Ватаним – Ўзбекистон –

Шундайин жаннатмакон.

Бу юртни бир кўришни,

Истайди аҳли жаҳон.

 

Ватаним – Ўзбекистон,

Ҳар замин жаннатмакон.

Мен учун ягонадир,

Энг бағрикенг онадир.

Улбўсин ЖУМАБОЕВА,

18-сонли  мактаб ўқувчиси.

ОМОН БЎЛСИН ОНАЛАP

Мeн учун муқаддас, азиздир онам,

У учун жонимни бeрай дeсам, кам.

Кeчалари ухламай бeшик тeбратган,

Соғ бўлинг, бахтимга мeҳрибон онам.

 

Бугун сизга шeър битдим, азизим, онам,

Сизга раҳмат айтиб юрайин ҳар дам.

Мeҳрда уммоним, мeҳрибонгинам,

Соғ бўлинг, бахтимга қалб қўрим, онам.

 

Онадир ҳаётнинг энг гўзал нақши,

Онадир фарзанднинг бахти ва фахри.

Онасиз бу дунё дунёмас асли,

Соғ бўлинг, бахтимга меҳрибон онам.

 

Дунёда нима кўп - олтин-у зарлар,

Барчасидан қиммат азиз оналар.

Эҳтиром-у эъзозга лойиқсизлар,

Бошин эгиб, таъзим қилгай фарзандлар.

 

Онадай улуғ зот -йўқдир дунёда,

У билан бахтимиз бўлгай зиёда.

Олам гўзаллиги чўксин пойига,

Омон бўлсин мангу, азиз оналар!

Свeта ХУДОЁPОВА,

67-сонли мактаб ўқувчиси.

Ёз келди

Юртимга келмоқда иссиққина ёз,

Ёзда ҳамма ишлар албат бўлар соз.

Хайр, кўришгунча азиз мактабим,

Хайр, кўришгунча, қадрли устоз.

Ёз келса, шодланар қувноқ болалар,

Кўнгиллар ёришар, тўлар ҳисларга.

Қуёш кулиб боқар бутун оламга,

Меҳр нурларини сочар бизларга.

Дарахтлар шохини оҳиста силаб,

Биз томон бир илиқ шамоллар елар.

Қувончли туйғулар дилни аллалаб,

Юртимга файз бериб фасли ёз келар.

Жавоҳир ЙЎЛДОШЕВ,

38-сонли мактаб ўқувчиси.

 

СЎНГГИ ҚЎНҒИPОҚ

Жаранглайди сўнгги қўнғироқ,

Кўксимизда даста-даста гул.

Қалблар аро ажиб бир титроқ,

Ҳаяжонда ҳар битта кўнгил.

Таълим олдик мактаб бағрида,

Кутаётир истиқбол – порлоқ.

Ғунчалар гул очган чоғида,

Жаранглайди сўнгги қўнғироқ.

Гулруҳ ЭШИММАТОВА, 16-сонли мактаб ўқувчиси.

Янгиликни бўлишинг: