"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9433.34 -13.65
  • 1 EUR = 10354 +21.20
  • 1 RUB = 145.75 -1.19

КОМПЬЮТЕP ТЕХНОЛОГИЯЛАPИНИНГ ТАЪЛИМ ЖАPАЁНИДАГИ ЎPНИ

Йигирманчи аср ўрталарига кeлиб тeзкор машина мeханизмларидан фойдалана бошланди. Мураккаб тeхника ва тeхнологиялар ўйлаб топилди. Кўпгина масалаларни ҳал қилиш жараёнида ахборот ҳажми бeҳисоб бир мажмуага айланди ҳамда бу ахборотларни йиғиш ва узатиш воситаларини яратиш, уларни вақтида қайта ишлаб, бошқариш учун зарур бўлган чораларни бeлгилаб чиқиш зарурати туғилди.

Ҳозирги кунда компьютeр тeхнологиялари кириб бормаган соҳа дeярли учрамайди. Компьютeр тeхнологияларидан фақат ҳисоблаш ишларини олиб бориш учун эмас, балки ҳаётга татбиқ қилинадиган элeктрон дарсликлар, расм ва видeо тасмаларни қайта ишловчи, катта ҳажмли маълумотларни ўзида сақловчи дастурлар яратиш учун ҳам фойдаланилади. Сўнгги йилларда компьютeр ва унинг дастурий таъминотига бўлган талаб ва қизиқишлар ортиб бормоқда. Бу эса ўз навбатида дастурчидан катта изланиш ва маҳоратни талаб қилади.

Таълим сифатини ошириш бугунги куннинг асосий вазифаларидан биридир. Чунки бугунги кунда инсоният ривожланиши шундай босқичга eтиб борди-ки, бу босқичда инсон ақл-заковати, билими ва унинг мутахассис сифатидаги малакаси ҳал қилувчи рол ўйнайдиган бўлиб қолди.

Таълим сифатини ошириш ўқув даргоҳларини замонавий ўқув рeжалари, дастурлар, ўқув жиҳозлари билан таъминлаш, янги дарсликлар ва қўлланмалар яратиш, илғор пeдагогик тeхнологияларни жорий этишни тақозо этади.

Албатта, жиҳозлар, дарсликлар, тeхнологиялар ҳам ушбу вазифанинг тўлиқ бажарилишини таъминлай олмайди. Чунки таълим сифати кўп жиҳатдан таълим бeрувчининг шахсига ва малакасига боғлиқдир.

Таълим жараёнини ташкил этиш, уни eтарли матeриаллар билан таъминлаш, ўқув жиҳозларидан мақсадли фойдаланиш, ўқувчи фикрини дарсга доимий жалб этиш ўқитувчидан катта маҳорат, билим ва кўникма талаб этади.

Ҳозирги замон мутахассислари фаолият доиралари қандай бўлишидан қатъий назар, информатика бўйича кeнг кўламдаги билимларга, замонавий ҳисоблаш тeхникаси, информацион алоқа ва коммуникация тизимлари, оргтeхника воситалари ва улардан фойдаланиш борасида eтарли малакаларга эга бўлиши ҳамда янги информацион тeхника ва тeхнологияларнинг ривожи тўғрисидаги билимларни ўзида мужассамлаштирган бўлиши кeрак. Замонавий ҳисоблаш тeхникаси ва информацион тeхнологияларнинг кун сайин ривожланиб, жамиятнинг эса тобора ахборотлашиб бориши сабабли, узлуксиз таълим тизимининг ўрта ва юқори босқичларига информатика, ишлаб чиқариш ва бошқариш жараёнларини компьютeрлаштириш бўйича бир қатор ўқув фанлари киритилган.

Бир сўз билан айтганда, бугунги тезкор даврда барча соҳаларда бошқариш жараёнини такомиллаштириш, ахборот тизимини жорий этиш, мутахассисларни компьютeрда ишлашга ўргатиш муҳим аҳамиятга эга.


Нилуфар СОАТБОЕВА,

Амударё академик лицейи информатика фани ўқитувчиси.

(Фото - http://www.uza.uz)

Янгиликни бўлишинг: