"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9433.34 -13.65
  • 1 EUR = 10354 +21.20
  • 1 RUB = 145.75 -1.19

ДОЛЗАPБ МАВЗУДА СУҲБАТЛАP

2015-2016 ўқув йили якунланиши муносабати билан айни кунларда вояга етмаганларнинг  ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя  қилиш, уларга нисбатан содир этилаётган ҳар қандай жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ёзги дам олиш таътилларини мазмунли ўтказиш ва болалар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда 9-синф битирувчиларини академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига тўлиқ жалб қилиш, ўқувчилар ўртасида чет  давлатларга чиқиб кетиш ва эрта турмуш қуришнинг олдини олиш мақсадида туманимиздаги барча мактабларда  туман ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия масъуллари иштирокида йиғилишлар ўтказилмоқда.

Йиғилишларда туман ХТМФМТТЭБ, туман ҳокимлиги ҳузуридаги ВЕИБ комиссия, "Маҳалла” хайрия жамоат фонди, "Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши, туман ИИБ ВЕЎНҲООГнинг масъул ходимлари ўқувчиларнинг устозлари, ота-оналари билан ёшлар, вояга етмаганлар тарбиясига масъулият билан ёндошиш, ўқувчиларнинг ёзги таътилини мароқли ва мақсадли ўтказишларига эришиш борасида суҳбатлашмоқдалар.

(Ўз мухбиримиздан).

(Фото - http://aomngt.uz)

Янгиликни бўлишинг: