"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9550.76 +42.11
  • 1 EUR = 10620.5 +11.10
  • 1 RUB = 156.59 +2.57

ҲЕЧ КИМ МЕҲP ВА ЭЪТИБОPДАН ЧЕТДА ҚОЛМАДИ

Ўзбекистон  Pеспубликаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги "Соғлом она ва бола  йили” Давлат дастури тўғрисида”ги Қарорини ижро қилиш ҳамда  Ўзбекистон Pеспубликаси мустақиллигининг 25 йиллигини  муносиб  кутиб олиш  мақсадида  Ўзбекистон Pеспубликаси Соғликни сақлаш вазирлигининг  2016 йил 24 майдаги 198-сонли буйруғига асосан Ташкент шаҳридан Pеспублика ихтисослашган дерматология ва  венерология  илмий-амалий Тиббиёт  маркази директори,  тиббиёт фанлари доктори  У.Собиров бошчилигида  малакали мутахассислар (жарроҳ, терапевт, кардиолог, педиатр, невропатолог, уролог,  офтальмолог, акушер-гинеколог, травматолог) иштирокида  туманимизда, 2016 йил  31 май куни кўп тармоқли поликлиника  биносида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди.

Тиббий кўрикка  Бирлашма бош мутахассислари ҳам жалб қилинди, тиббий кўрикни ўтказиш учун алоҳида хоналар ажратилиб, тегишли тиббий асбоб-ускуналар, жумладан, кўчма флюромашина, электро-кардиограф ҳамда ультратовуш аппаратлари билан таъминланди. Тўшакда ётиб қолган  якка-ёлғиз қариялар, ногиронлар, шу жумладан ногирон болалар, туғиш ёшидаги аёллар ва болаларга алоҳида эътибор қаратилди. Тиббий кўрик натижасида касаллик аниқланган 580 беморнинг 393 нафарини  амбулатор шароитда,   34 нафарини стационар шароитда туман, Pеспублика  тиббиёт муассасаларида ва ихтисослаштирилган марказларда соғломлаштириш тавсия қилинди.  11 нафарига санаторийларда соғлигини тиклашга тавсиялар берилди. 

Мазкур тадбирнинг ўтказилиши туманимиз аҳолисининг саломатлигини мустаҳкамлашда, касалликларнинг олдини олишда ва соғлом турмуш тарзини  шакллантиришда, тиббий маданиятни янада юксалтиришда  муҳим аҳамият касб этади.

Ж.ЯВҚАШЕВ, туман Саломатлик маркази директори.

(Фото - http://uz24.uz)

Янгиликни бўлишинг: