"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7883.99 -26.37
  • 1 EUR = 9150.95 -156.16
  • 1 RUB = 124.89 -2.72

ТОЗА ИЧИМЛИК СУВИ

Бизнинг соғлигимиз озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатига ва сувимизнинг тозалигига кўп жиҳатдан боғлиқдир. Шу боис, тоза сув тоза ҳаво соғлигимиз гарови деб  бежизга айтилмайди.

Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида туманимизда янги дастур лойиҳаси ишлаб чиқилиб амалга оширилмоқда. Жорий 2013 йил - "Обод турмуш йили”нинг ўзида "Чойкўл” овули аҳолисининг бир қисмини тоза ичимлик суви билан таъминлаш учун "Ваҳум” – "Тақир қалъа” – "Бўз сув” – "Чойкўл” овуллари бўйлаб 7,7 километр узунликда тоза ичимлик суви узатиб ҳайдаладиган қувурлар тортилмоқда. Бу кўламдор ишларнинг умумий тендер баҳоси 2,5 миллиард сўмга яқиндир. Қувур тортиш ишларини шу ишга ихтисослашган Нукусдаги "Керамика-қурилиш” МЧЖ қурувчи-монтажчилари амалга оширмоқдалар. Мазкур қувурга узатиб ҳайдалган сувни 7,7 километр масофадан кейин яна навбатдаги манзилга ҳайдаб берадиган (суткасига 1000 метр куб сувни ҳайдайдиган) юқори қувватли насос станцияси ҳам қурилмоқда. Бу янги насос станцияси "Манғит-Қипчоқ” йўналишидаги катта асфальт йўл бўйидаги "Чойкўл” овулининг "Орқа овул”  аҳоли пунктида жойлашган. Янги насос станциясининг тендер баҳоси 833 миллион сўмлик бўлиб, унинг қурилиш-монтаж ишларини "Амударё қурилиш материаллари” МЧЖ қурувчилари амалга оширмоқдалар.

Мазкур сув қувурларининг ва насос станциясининг қурилиш-монтаж ишлари мустақиллигимизнинг 22 йиллиги байрами арафасида битказилиб, фойдаланишга топширилади.

Аҳолига тоза ичимлик суви етказиб беришнинг иккинчи навбати келгуси 2014 йилда давом эттирилади ва "Чойкўл” овули аҳолисининг қолган қисми, шунингдек "Тўлқин” овули аҳолиси ҳамда "Қипчоқ” овули аҳолисининг бир қисми тоза ичимлик суви билан таъминланади. Учинчи навбати 2015 йилда давом эттирилиб, "Қипчоқ” овули аҳолисининг қолган қисми ва "Қангли” овули аҳолиси тоза ичимлик суви билан таъминланади.

 

Қобул ШОМУPОДОВ.

Янгиликни бўлишинг: