"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9539.16 -2.74
  • 1 EUR = 10438.7 -146.70
  • 1 RUB = 148.77 -1.20

БИЛИМГА ЧАНҚОҚ ҚИЗ

Дурдона Собирова 8-сонли ихтисослаштирилган мактабнинг 7-синф ўқувчиси. Мактабда тенгдошлари орасида ўзининг билимдонлиги, жамоат ишларида фаол қатнашиши билан ажралиб туради. У она тили ва адабиёт фани бўйича "Ижодкор” тўгараги аъзоси. Тўгарак машғулотларига мунтазам қатнашиб туради. Мактабда ўтказиладиган адабий кечаларда фаол қатнашиб келади, кўнгил кечинмаларини шеърий сатрлар орқали ифода этади.

Ўтган 2014-2015 ўқув йилида она тили ва адабиёт фанидан "Билимлар беллашуви”нинг туман босқичида фахрли 1-ўринни эгаллаб, кейинги босқичга йўлланма олган эди.

Дурдона бу йил ҳам она тили ва адабиёт фанидан туман босқичига қатнашиб, фахрли 1-ўринни эгаллаб, кейинги босқичга йўлланма олишга мушарраф бўлди. У беллашувнинг Pеспублика босқичида ҳам фаол қатнашишга эришди.

Омад сенга ҳамиша ёр бўлсин, Дурдона!

С.САЪДУЛЛАЕВА,

8-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ўқитувчиси.

Янгиликни бўлишинг: