"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9455.24 +21.66
  • 1 EUR = 10438.6 +84.00
  • 1 RUB = 147.25 +1.25

КОЛЛЕЖИМИЗ БИЛИМДОНЛАPИ

Туманимиздаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида ўтказилган 2-тур фанлар олимпиадасида Амударё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежининг 4 нафар ўқувчиси математика фанидан ғолибликни қўлга киритиб, Қорақалпоғистон Pеспубликаси босқичига йўлланма олган эдилар. 2016 йилнинг 28 март ва 2 апрель кунлари Нукус шаҳрида 3-тур Pеспублика фанлар олимпиадасида  ҳам фаол иштирок этган коллежимиз ўқувчилари муносиб ўринларни эгаллашди. Коллежнинг "Пахтага бирламчи ишлов бериш” гуруҳи ўқувчиси Дилмурод Собиров фахрли 1-ўринни эгаллаб, 4-босқич фан олимпиадасига йўлланма олди.

Олимпиада натижаларига кўра коллежимизнинг  4 нафар ўқувчиси - Дилмурод Собиров, Шоҳруҳ Ўразматов, Отабек Собиров, Дониёр Қаландаровлар математика фанидан халқаро олимпиаданинг саралаш босқичида иштирок этиш бахтига муяссар бўлган эдилар. Саралаш босқичида Дилмурод Собиров, Шоҳруҳ Ўразматовлар иккинчи ўринни эгалладилар.

Қорақалпоғистон Pеспубликаси  бўйича 90 та коллеж ва 10 та академик лицейлардан энг билимдон ўқувчилар иштирок этган мазкур фанлар олимпиадасида юқори натижаларни  қўлга киритган Амударё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ўқувчи-ёшларининг келгусида халқаро фан олимпиадасида ҳам ғолибликни қўлга киритишларига ишонамиз.

Дилфуза БОЙЖОНОВА,

Амударё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежининг ахборот-ресурс маркази ходими.

Янгиликни бўлишинг: