"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9455.24 +21.66
  • 1 EUR = 10438.6 +84.00
  • 1 RUB = 147.25 +1.25

ИШЛАБ ЧИҚАPИШ АМАЛИЁТИНИНГ АҲАМИЯТИ КАТТА

Pеспубликамизда узлуксиз ўн икки йиллик бепул таълимнинг жорий қилиниши, таълим соҳасининг ривожлантирилиб, таълим самарадорлигини оширишга қаратилаётган эътибор ва қабул қилинаётган қонунлар биз ёшларнинг интеллектуал салоҳиятимиз юксак даражада бўлишига замин яратмоқда ҳамда биз коллеж ўқувчиларининг, айниқса, битирувчи ёшларнинг бирон касб эгаллашимиз, олий таълим муассасаларига ўқишга киришга тайёрланишимиз учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда. Қолаверса, коллежларда ўқувчиларнинг ўрганган назарий билимларини амалда қўллаш имкониятининг борлиги  назарий билимларимизни ҳар томонлама амалиётда синаб кўриш имконини ҳам бермоқда. Бизнинг Манғит иқтисодиёт коллежимизда ҳам умумкасбий ва махсус фанлар чуқур ўргатилиб, иккинчи босқичдан ўқув амалиёти ўтилди ва ўқув амалиётида ўрганган билимларимизни амалда қўллаш учун ўз мутахассислигимиз бўйича турли корхона ва банк муассасаларига ишлаб чиқариш амалиётига юборилдик. Мен ҳозирда ишлаб чиқариш  амалиётини ўзимнинг мутахассислигим – бухгалтерлик йўналиши бўйича туман тиббиёт бирлашмасининг ҳисоб-китоб бўлимида ўтамоқдаман. У ерда бизни бўлим бошлиғи ва бош ҳисобчи Ойбек Давлетов яхши қабул қилди ва бизларга бириктирилган масъул ходимларнинг  барчаси ҳисоб-китоб бўлимининг иш тартибини ҳамда ўз билимларини амалда сидқидилдан ўргатиб келмоқдалар. Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг "Малакали педагог кадрлар тайёрлаш ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини шундай кадрлар билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1761-сонли қарорига мувофиқ чет эл тажрибасини инобатга олган ҳолда қайтадан ишлаб чиқилган янги ўқув режалари ва дастурлари асосида ишлаб чиқариш амалиётларини ўтказишни такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Pеспубликаси олий ва ўрта махсус таълим марказининг 2015 йил 8 апрелдаги 94-сонли буйруғи бўйича "Ишлаб чиқариш амалиёти” кундалик дафтарлари ҳозирда давлат таълим стандартларига мос равишда ўқувчилар томонидан тўлдириб борилмоқда. Бизга устозларимиз ҳамиша бирор-бир касбни эгаллаган инсон ҳаётда ҳеч қачон қоқилмайди, деб таъкидлашади.

Ўзбек халқи, бу элнинг ҳатто оддий чўпони-ю деҳқони ҳам азалдан хат-саводли бўлган. Шу сабаб бу юртдан олим-у мутафаккирлар, донишмандлар етишиб чиққан. Биз мана шундай буюк аждодларга  муносиб авлод бўлишимиз, ўқиб-ўрганишимиз лозим. Касб сирларини ўрганишда эса ишлаб чиқариш амалиётининг аҳамияти катта.

 

Феруза ЙЎЛДОШЕВА, Манғит иқтисодиёт коллежи ўқувчиси.

Янгиликни бўлишинг: