"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9537.55 +26.01
  • 1 EUR = 10545.7 +68.60
  • 1 RUB = 149.88 +1.21

Оила – маҳалла – таълим муассасаси ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда

Шу йилнинг 11 май куни 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида туман Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда туман  халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил  этиш бўлими ҳамкорлигида "Оила – маҳалла – таълим муассасаси ҳамкорлиги механизмини татбиқ этишнинг амалий жиҳатлари” мавзусида ўқув-семинар ўтказилди.

Тадбирда туманимизда фаолият кўрсатаётган мактабларнинг директорлари, маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосарлари, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларининг диний-маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари иштирок этдилар.

Ўқув-семинарида "Оила – маҳалла – таълим муассасаси ҳамкорлиги механизмининг мазмуни ва аҳамияти” ҳақида туман ХТМФМТТЭБ мудири А.Қўшаев маъруза қилди.

Маърузада ўқувчи-ёшлар ўртасида ғайриижтимоий ҳаракатларнинг вужудга келиш сабабларини ўрганиш, уларни бартараф этиш, баркамол авлодни тарбиялашга доир маънавий-маърифий тадбирларнинг самарадорлигини ошириш ва уларни мазмунан янада такомиллаштириш лозимлиги таъкидланди ҳамда бу борада таълим муассасалари олдида турган долзарб масалалар хусусида сўз юритилди.

Семинарда шунингдек, "Оила – маҳалла – таълим муассасаси” ҳамкорлиги механизмини амалга ошириш борасида фуқаролар йиғинлари олдида турган долзарб вазифалар” мавзусида "Маҳалла” хайрия жамоат  фонди туман бўлинмаси мутахассиси Г.Чимбойчиева, "Оила – маҳалла – таълим муассасаси” ҳамкорлиги механизми бўйича маҳаллада тўпланган илғор иш тажрибалари, муаммо ва ечимлар” мавзусида "Қиличбой” овул фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси P.Жуманиёзоваларнинг маърузалари тингланди.

Маърузалар доирасида музокаралар ўтказилиб, фикрлар алмашинди.

(Ўз мухбиримиздан)

(http://mahallagzt.uz)

Янгиликни бўлишинг: