"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8374.1 -18.96
  • 1 EUR = 9410.81 -136.15
  • 1 RUB = 126.18 -1.32

Парвозинг янада юксалаверсин, “Бургут”

Ҳозирги кунда таълим масканларида тез-тез ўтказилиб турилаётган тадбирлар ёш авлоднинг баркамол бўлиб етишишида катта аҳамият касб этмокда. Бугунги кунда бутун мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган "Ёш чегарачилар” ҳарбий-спорт мусобақаси ҳам бунга яққол мисолдир.

Бизнинг Амударё мелиорация ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежимизда 2013 йили    ташкил топган "Бургут”  жамоаси 10 ўқувчи – 8 ўғил ва 2 қизларни ўзида жипслаштирди. 2013 ва 2014 йилларда бу жамоа туман миқёсида ўтказилган "Ёш чегарачилар” ҳарбий-спорт мусобақасида қатнашиб, ўз маҳоратларини ошириб борди. 2014 ва 2015 йилларда танловнинг туман босқичида кетма-кет фахрли 1-, 2-ўринларни эгаллаб, Қорақалпоғистон Pеспубликаси босқичига йўлланма олди ва  2015 йили Pеспублика босқичида 3-ўринни қўлга киритдилар.

Албатта, бундай муваффақиятларга эришиш ўзидан-ўзи бўлган эмас. Бу муваффақиятлар  замирида ёшларни чақириққача тайёрлаш фани ўқитувчиси Лазиз Матсапоевнинг машаққатли меҳнати  бор. У жамоа аъзоларида ўзларига бўлган ишончни мустаҳкамлади ва орзуни рўёбга чиқариш учун эса тинмай ўз устида ишлаш, изланиш кераклигини ўргатди.

Мусобақада жамоалар сафда ҳарбийча юриш, саф қўшиғини куйлаш, 100-1000 м.га югуриш, симли тўр ва тўсиқлардан сакраб ўтиш, ўқ-дори солинган идишларни кўтариб югуриш, қуролларни  тез ва тўғри сочиб-йиғиш, азимут бўйича югуриш, мина майдонидан ўтиш каби бир-биридан қизиқарли ва мураккаб шартлар асосида беллашадилар.

Жамоа орасида қизларимиз борлиги  ҳам биз учун қувончлидир.  Қизларимиз йигитлар билан бир сафда туриб барча шартларни биргаликда бажаришади. Бундан ташқари   биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича ҳам  қизларимиз фаолдир. 

2016 йил жамоа учун жуда омадли бўлди. Улар туман миқёсида биринчи ўринни эгаллаб, Қорақалпоғистон Pеспубликаси босқичида ҳам ғолиб бўлишди. Эндиликда Ўзбекистон Pеспубликаси миқёсида Чирчиқ шаҳрида бўлиб ўтадиган мусобақага қизғин тайёргарлик кўришмоқда. Бутун коллежимиз меҳнат жамоаси уларни қўллаб-қувватлаган ҳолда қўлларидан келган ёрдамларини аямаяпти. Ижтимоий-сиёсий тайёргарлигини оширишда, инглиз тили сабоқларини мустаҳкамлашда Шаҳло Искандарова, Шерзод Полвониёзов, Санжар Қаландаров ва бошқа ўқитувчилар ўқувчилар билан тинмай шуғулланмоқдалар.

Уларнинг якуний босқичда ҳам ғолибликни қўлга киритишига тилакдошмиз.

Юлдуз СОБУPОВА, коллежнинг иқтисодиёт фанлари кафедраси мудири.

Шерзод ПОЛВОНИЁЗОВ,  шу коллежнинг тарих фани  ўқитувчиси.

Янгиликни бўлишинг: