"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7790.2 +7790.00
  • 1 EUR = 8888.62 +8888.00
  • 1 RUB = 115.07 +115.00

КЎPГАЗМАЛИ СЕМИНАP БЎЛИБ ЎТДИ

3 март куни туманимизда Pеспублика Ҳукумати томонидан белгилаб берилган қишлоқ хўжалигига оид 11 та устувор йўналишдаги ишларни ташкил қилиш масалаларига бағишланган Қорақалпоғистон Pеспубликаси бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Янги ташкил қилинган фермерлар Кенгаши фаолиятини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги корхоналарида дебитор ва кредиторлик ҳисоб-китобларни юритиш, аҳоли томорқасидан унумли фойдаланиш, техникаларни янги мавсумга тайёрлаш ва янгиларини сотиб олиш, ирригация, агротехника тадбирларини сифатли ўтказиш, мева-сабзавот, узумчилик ва боғдорчилик, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва асаларичилик, пиллачилик соҳаларини ривожлантириш, деҳқон бозорларини тартибга солиш, нарх-навонинг асоссиз ўсиб кетишининг оллдини олиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини узоқ муддатга сақловчи сиғимлар ташкил қилиш ҳамда ҳудудларда енгил саноатни ривожлантириш масалалари семинар кун тартибида бўлди.

Семинарда Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов, Pеспубликага Вазирлар Маҳкамасидан бириктирилган вакил Шуҳрат Тешаев, Вазирлар Кенгаши раиси Баҳодир Янгибоев, вазирлик ва идоралар ходимлари ҳамда бошқалар иштирок этдилар. Иштирокчилар туманимиз ҳокими Pажаббой Йўлдошев бошчилигида дастлаб туманимиздаги «Амударё Агротехсервис» масъулияти чекланган жамиятида бўлишиб, қишлоқ хўжалиги техникаларининг янги мавсумга тайёргарлигини кўздан кечирдилар ва мазкур паркка янгидан олинган техникалар бўйича маълумотга эга бўлдилар. Сўнгра «Турсунбоева Умида» фермер хўжалигида буғдойни озиқлантириш ишлари билан танишиб, эрта баҳорда буғдой тарбиясида амалга ошириладиган агротехник тадбирлар тўғрисида маълумотга эга бўлдилар.

"Чойкўл” овулида аҳоли томорқа ерларидан унумли фойдаланиш бўйича қилинаётган ишлар ҳамда «Йўлдошев Ўрозбой» фермер хўжалигида мелиоратив тадбирларларни амалга ошириш жараёни билан танишдилар.

Семинар иштирокчилари туманимиздаги «Аму соҳили» фермер хўжалигида ҳам бўлишиб, бу ерда янги ташкил этилган чорва комплекси фаолияти билан танишдилар. Иштирокчилар "Чойкўл” овулидаги «Амударё биомаҳсулот» биолабораторияси фаолияти билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, мазкур овул ҳудудида ташкил қилинган янги боғда интенсив усулда экилган ниҳоллар парвариши, боғларда баҳорги агротехника тадбирларининг бажарилиши ва боғдорчиликни ривожлантиришга оид бошқа масалалар бўйича фикр алмашилди.

Қишлоқ хўжалигида фақат маҳсулот етиштириш эмас, етиштирилган маҳсулотни қайта ишлаш ва экспортга чиқариш шу куннинг долзарб масалаларидан биридир. Семинар қатнашчилари «Азия Силк» шўъба корхонасида бўлишиб, бу ерда туманимизда етиштирилган пиллани тўлиқ қайта ишлаш имкониятлари билан танишдилар.

Семинар Қиличбой овулидаги «Амирхон» фермер хўжалигида давом этди. Бу ерда фермер хўжаликларини кўп тармоқли хўжаликка айлантириш масалалари муҳокама қилинди. Сўнгра кўргазмали семинар туман ҳокимлиги биносига кўчди. Унда туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими ҳамда туман фермерлар Кенгашининг хоналари кўздан кечирилиб, бу ерга ташриф буюрувчилар ва ишловчилар учун яратилган шарт-шароитлар юқори баҳоланди.

Семинар ҳокимлик биносида иштирокчиларнинг якуний учрашуви билан ниҳоясига етди.

Янгиликни бўлишинг: