"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9061 +179.00
  • 1 EUR = 10092.1 +163.70
  • 1 RUB = 138.47 +1.62

ЧИГИТ ЭКИШ МАВСУМИ ҚИЗҒИН ДАВОМ ЭТМОҚДА

Истиқлол йилларида Президентимиз раҳнамолигида аграр соҳада амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самарасида қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик ошиб, сифати юксалишига эришилмоқда. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни ёнилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғитлар билан таъминлаш сезиларли даражада яхшилангани бу борада муҳим аҳамият касб этмоқда.

Бу йил туманимиздаги пахтачиликка ихтисослаштирилган 507 та фермер хўжаликларида 15950 гектар пахта майдонининг 11000 гектарига ғўзанинг "Султон”, 3250 гектарига С-4727 ва 1700 гектарига янги навларнинг экилиши режалаштирилган эди. Айни кунда барча фермер хўжаликларидаги қишки сувга қондирилган пахта далаларида чигит экиш ишлари қизғин олиб борилмоқда.

Экиш жараёнларининг қисқа муддатда ва сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида пахта етиштирувчи фермер хўжаликларига уруғлик чигитни сифатли етказиб берувчи шахобчалар узлуксиз фаолият олиб бормоқда. Жойларда белгиланган тартибга асосан уруғлик чигитни тайёрлаш, етказиб бериш, талон-тарожликка йўл қўймаслик бўйича тизимли иш йўлга қўйилади. Шунингдек, талаб қилинадиган дизел ёқилғиси ва минерал ўғитлар миқдорлари аниқланган бўлиб, уларни ҳам таъминотчи корхоналар дала бошига узлуксиз етказиб бермоқдалар.

Айни кунда чигит экиш ишларига 145 та ҳайдов тракторлари, 221 та транспорт тракторлари, 211 дона чигит экиш сеялкалари жалб қилинмоқда. Дориланган, сертификатланган уруғлик чигитлар фермер хўжаликларига 16 та чигит тарқатиш шохобчалари томонидан тўхтовсиз равишда етказиб берилмоқда.

Мавсум давомида техника ва механизмларни тўла қувват билан ишлашини таъминлаш, тезкор хизмат кўрсатиш ва уларнинг техник ҳолати устидан доимий назорат қилиб бориш мақсадида кўчма таъмирлаш устахоналари ташкил этилган ҳамда уларга тегишли мутахассислар бириктирилган.

Ўз таркибига тажрибали ва малакали қишлоқ хўжалик мутахассисларини бириктирган сифат гуруҳлари ва мингбошилар ерларнинг экишга сифатли тайёрланиши ва сифатли экилиши устидан назорат ўрнатган. Оқар сув ва ёнилғи-мойлаш материаллари сарфини камайтириш учун имкони борича қайта экишга йўл қўймай, чигит экиш мавсумини жуда қисқа муддатда тамомлаш айни кунда туманимиз қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари олдида турган долзарб вазифадир.

Экиш мавсумини уюшқоқлик билан, ўз вақтида ва сифатли ўтказиш мақсадида ташкил этилган отрядларнинг назорати ва амалий ёрдамлари туфайли шу кунгача жами 4 минг гектарга яқин майдонда чигит экиш ишлари сифатли ўтказилди.

Тош ёп овулидаги "Бекман Аллаберганов” фермер хўжалигида ҳам кеча-кундуз узлуксиз иш ташкил қилинган. Хўжаликда барча амалга ошириладиган агротехник тадбирларнинг талаб даражасида бўлишига катта эътибор қаратилади. Шунингдек, хўжалик аъзолари томонидан пахта экиладиган контурлар атрофларига ишлов бериш, дала атрофини бегона ўтлардан тозалаш, симёғочлар атрофларига қўл кучи билан ишлов бериш, ички ариқларни тозалаш, техникаларнинг кириш-чиқиш йўлакларини белгилаб, тартибга келтириш каби ишлар ҳам сифатли амалга оширилмоқда.

Суратда: (чапдан) "Тошёп” ММТП бош ҳосилоти Давлатбой Pаҳимов ҳамда механизатор Эргаш Душамовлар дала бошида.

М.ШОМУPОДОВ олган сурат.
Янгиликни бўлишинг: