"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9455.24 +21.66
  • 1 EUR = 10438.6 +84.00
  • 1 RUB = 147.25 +1.25

НОГИPОНЛАP ВА БЕМОPЛАP ЭЪТИБОPДА

Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти Гемофилия ва қон тизими Депрессияси Марказида 17 апрель "Халқоро Гемофилия беморлари куни” хамда Тошкент шахар ногирон гемофилия беморлари Жамияти ташкил қилинганлигининг 15 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Мазкур тадбир Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти хамда Тошкент шахар ногирон гемофилия беморлари Жамияти ташаббуси билан ташкил қилинди.
Дастлаб Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан ажратилган грант лойиҳасига асосан 7 ёшдан 18 ёшгача бўлган ногирон гемофилия беморлари ўртасида компютер саводхонлиги, шахмат, шашка, расм чизиш бўйича мусабоқа ўтказилди ва ғолиблар тақдирланди.
Шунингдек кўнгилли қон топширувчилар кўмаги билан беғараз донорлар акцияси амалга оширилди.
Мазкур тадбирнинг бадиий қисмида Ўзбек Миллий академик театри актёрлари, Маҳмуд Исмоилов, Муқаддас Холиқова, Шарофиддин Музропов, шунингдек Sayyod.com интернет сайти жамоси хамда хонанда Каниза иштирок этиб, ўзларининг ширин сўзлари, куй қўшиқлари билан беморлар кўнглини хушнуд этишди.
Беморлар учун дастурхон ёзилиб ўзбек миллий таоми ош тарқатилди. Касалхонада даволанаётган барча бемор болажонларга совғалар тақдим этилди.
Тошкент шаҳар ногирон гемофилия беморлари жамияти Pеспубликамиздаги ногирон гемофилия беморларига кўрсатган эътиборлари хамда "Халқоро Гемофилия беморлари куни” муносабати билан ўтказилган тадбирда иштирок этганлари ва ўз кўмагини аямаганлиги учун Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондига, Ўзбекистон Pеспубликаси соғлиқни сақлаш вазирлигига, Ўзбек Миллий академик драма театрига, Sayyod.com интернет сайти жамоасига, хонанда Канизага ва ўзларининг беминнат ёрдамларини кўрсатган барча барчага миннатдорчилик билдиради.

Зафаржон Беҳбудов, Тошкент шаҳар ногирон гемофилия беморлари Жамияти Pаиси.
(Фото - http://uzbekradio.uz)
Янгиликни бўлишинг: