"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7883.99 -26.37
  • 1 EUR = 9150.95 -156.16
  • 1 RUB = 124.89 -2.72

НОДАВЛАТ НОТИЖОPАТ ТАШКИЛОТЛАPИГА ЯPАТИЛАЁТГАН ИМТИЁЗЛАP ФУҚАPОЛИК ЖАМИЯТИ PИВОЖИДА МУҲИМ ОМИЛ БЎЛМОҚДА

Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ фуқаролик жамияти институтларининг давлат ҳамда жамият ишларидаги иштирокига кенг йўл очилди. Истиқлол йилларида мамлакатимизда фуқаролик жамияти институтларининг самарали фаолият юритиши учун норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришга катта эътибор қаратилди.

Бу эса фуқаролик жамияти ва унинг институтлари билан боғлиқ ижтимоий муносабатларнинг ривожланиб боришига катта имкониятлар яратмоқда. Натижада мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотларининг сафи янада кенгайиб бормоқда.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси фаолиятининг йўлга қўйилиши нодавлат нотижорат ташкилотлари имкониятларини янада кенгайтириб, уларнинг ижтимоий аҳамиятга молик муаммоларни ҳал этишдаги иштирокини кучайтирди. Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди ҳамда унинг маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси тузилиши эса нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва бошқада фуқаролик жамияти институтларининг иқтисодий мустақиллигини кучайтиришда кўмак бўлди. Бугунги кунда республикамиздаги бир қанча нодавлат нотижорат ташкилотлари ўз фаолиятлари давомида парламент комиссияси томонидан қўллаб-қувватланиб келинмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг бир қатор Фармонлари, қарорлари ва ҳукумат қарорлари қабул қилинган бўлиб, уларнинг ҳам сони йилдан-йилга ошиб бормоқда.

Бу эса фуқаролик жамияти ва унинг институтлари билан боғлиқ ижтимоий муносабатларнинг ривожланиб боришига катта имкониятлар яратмоқда. Натижада мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотларининг сафи янада кенгайиб бормоқда.

Президентимизнинг 2013 йил 12 декабрдаги ПҚ-2085-сонли қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарори билан нодавлат нотижорат ташкилотларига бир қатор енгилликлар яратилди. Хусусан, нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ундириладиган давлат божи миқдори 5 бараварига, уларнинг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ундириладиган йиғимлар миқдори 2,5 бараварига камайтирилди, нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги мурожаатлари адлия органлари томонидан амалдаги норматив - ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилганидек икки ой муддат ўрнига бир ой муддатда кўриб чиқилиши белгиланди, юридик шахсларнинг олти ой мобайнида банк ҳисоб варақлари бўйича пул операцияларини ўтказиш билан боғлиқ молия - хўжалик фаолиятини амалга оширмаслиги уларни тугатиш учун асос бўлишини назарда тутувчи Ўзбекистон Pеспубликаси Фуқаролик кодексининг 53-моддаси қоидаси нодавлат нотижорат ташкилотларига жорий этилмаслиги белгилаб қўйилди.

Шу ўринда шуни айтиш жоизки, 2014 йил 25 сентябрь куни "Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши натижасида нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаоллигининг ошишига янада кенг имкониятлар яратилди.

Ушбу Қонун нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини амалга ошириш, гуманитар муаммоларни ҳал этиш, мамлакатимиз аҳолиси турли қатламларининг ҳуқуқ ва эркинликлари, манфаатларини ҳимоя қилишда уларнинг фаоллигини ҳамда аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишдаги ижтимоий шериклигига ҳамкорлик ўрнатиш учун қулай ҳуқуқий майдон яратишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Хулоса қилиб айтганда, ушбу қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқий мақоми, роли ва аҳамиятини кучайтиришга қаратилгандир. Бундан кўзланган мақсад уларнинг янада самарали фаолият олиб боришларини таъминлашдан иборатдир.

Узақберген ЖАҚСЫМУPАТОВ,

Қорақалпоғистон Pеспубликаси Адлия вазирлиги Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бўлими етакчи маслаҳатчиси.

Янгиликни бўлишинг: