"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9550.76 +42.11
  • 1 EUR = 10620.5 +11.10
  • 1 RUB = 156.59 +2.57

СУМАЛАК – ТОТЛИ ТАОМ

Сумалак! Наврўз байрамида дастурхонимизни безайдиган энг севимли таомлардан бири. У жуда шифобахш бўлишидан ташқари, ўзига хос мўъжизаларга эга. Сумалак ҳақида гап кетар экан,  аввало унинг қандай пайдо бўлгани ҳақида халқ орасидаги турли хил ривоятлар ҳам бир-биридан завқли. Уларни бобо-бувиларимиздан этишганмиз. Мен ҳам бувимдан сумалак мўъжизакорлиги ҳақида ривоятлар эшитганман. Шулардан бирини тингланг:  бир аёл бўлган экан. У бойнинг уйида қолган овқатларни икки фарзанди – Ҳасан ва Ҳусанга олиб бориш эвазига нонвой бўлиб ишларкан. У хамирли қўлини бойнинг уйидан ўз уйига келиб ювар экан.

Кунларнинг бирида бой қолган овқатни энди бермайдиган бўлибди. Аёл уйига қуруқ боради. Фарзандлари очликдан хархаша қилишгач, нима қиларини билмай, ташқарига чиқиб кетади. Айни пайтда баҳорнинг илк кунлари бўлгани учун ташқарига чиқса, ҳовлисида бир ҳовуч буғдой унаётган экан. Аёл уни тозалаб, бояги қўлини ювган хамирли сувга солади, фарзандларини овутиш учун тош  ҳам солиб, қайнатади, қозонни  тонггача ковлаб  ўтиради. Болалари унинг пишишини кута-кута ухлаб қолишади. Ўзи ҳам тонгга яқин қозоннинг қопқоғини ёпиб, уйқуга кетади. Эрталаб фарзандлари туриб, қозонни очиб, бармоғи билан ундаги таомдан тотиб кўришади.

Кейин ойисининг ёнига бориб:

- Ойи-ойи, туринг, овқатингиз пишибди, жуда мазали, ўзи бу қандай овқат? - дейди.

Pостдан  ҳам иштаҳани очадиган овқат пишиб турганини кўрган аёл: "бу сурмалак”, деб жавоб беради. Ҳусан сумалакдан тош топади.

Сумалакка тилак айтилиб, тош ҳам солиниши шундан қолган экан.

 

Динора КАPИМБОЕВА,

Амударё академик лицейи ўқувчиси.

(Фото - http://mytashkent.uz)

Янгиликни бўлишинг: