"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8562.34 +26.26
  • 1 EUR = 9731.96 +165.00
  • 1 RUB = 135.34 +2.43

Амударё туман ҳокимининг қарорлари

Амударё туманидаги барча хўжалик юритувчи ташкилотларга ва фуқароларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини ва тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида

Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низоми (Ўзбекистон Pеспубликаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 йил, 1-, 2-сон, 17-модда)га асосан ҳамда Қорақалпоғистон Pеспубликаси Вазирлар Кенгашининг 2016 йил 4 январдаги 02-08/7-01/2-сонли мажлис баёни қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Pеспубликаси Қонунининг 6-моддаси (Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 9-сон, 320-модда)га асосан туманда барча хўжалик юритувчи субъектлар ва фуқароларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини ва тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш мақсадида ҚАPОP ҚИЛАМАН:

1.Қуйидагилар:

а) фуқароларга ва тумандаги корхона, ташкилот ва муассасаларга тегишли автомототранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссиясининг таркиби 1-иловага мувофиқ (иловалар берилмайди);

б) Амударё туманидаги барча хўжалик юритувчи ташкилотларга ва фуқароларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини ва тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Туман ички ишлар бўлимининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси билан "AGAT AVTOQURILISH SERVIS” масъулияти чекланган жамияти ўртасида транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича шартнома тузилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 1-бўлими 5-бандидаги "а” қисмига асосан транспорт воситаларининг техник кўриги:

биринчи марта 2016 йил 1 мартдан 30 июнгача;

иккинчи марта 2016 йил 1 сентябрдан  31 октябргача;

Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 2016 йил 1 мартдан 30 июнгача;

Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 2016 йил 1 январдан 30 августгача ўтказилиши белгилансин.

4. Тумандаги жисмоний шахслар ҳамда барча корхона, ташкилот ва масъулияти чекланган жамиятларига қарашли транспорт воситалари белгиланган муддатда мажбурий техник кўрикдан ўтказишга олиб келинсин ҳамда техник жиҳатдан созлаб, уларнинг яроқли ҳолатга олиб келиниши таъминлансин.

5. "Тараққиёт кўзгуси” газетаси (бош муҳаррири Ғ.Ешниязов)га транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ишлари бошланганлигини ҳамда унинг боришини  газета саҳифаларида ёритиб бориш тавсия қилинсин.

6. Туман ҳокимлиги ҳуқуқшуноси (Ш.Абдуллаев) мазкур қарорнинг тумандаги "Тараққиёт кўзгуси” газетасида чоп этилишини ҳамда туман ҳокимлиги веб сайтига жойлаштирилишини таъминласин.

7. Туман ҳокимининг 2015 йил 26 феврал кунги 91-сонли қарори ("Тараққиёт кўзгуси”, 2015 йил 28 февраль, 8(7115)-сон) 2015 йил 31 декабрдан  ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

9. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари:       Б.Эрназаров.

Манғит шаҳри, 2016 йил

29 февраль. 94-сон

 

Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Pеспубликаси Адлия вазирлигида 2013 йил 25 апрелда 2452-рақам билан рўйхатдан ўтказилган "Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом”нинг (Ўзбекистон Pеспубликаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон, 229-модда) талабларидан келиб чиқиб, туманда 2016 йил қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳар йиллик мажбурий техник кўрикдан ўтказиш мақсадида "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Pеспубликаси Қонунининг 6-моддасига асосан ҚАPОP ҚИЛАМАН:         

1) Қуйидагилар:

а) туман ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссияси таркиби 1-иловага мувофиқ (иловалар берилмайди);

б) тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва кўрсатилган муддатларда техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссиясига мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча русумдаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги жадвални юридик ва жисмоний шахсларга етказиш ҳамда талабга жавоб бермайдиган техник носоз техникаларни ишлатишни қатъий ман қилиш;

техник кўрик давомида қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалар, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналари мавсумга тайёргарлиги, ҳар бир тракторчи-машинистнинг тегишли техникани бошқариш учун рухсат этилган тоифанинг мавжудлиги, техникаларнинг ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказилганлиги ва бошқа техник талаблар асосида амалга ошириш;

техник кўрикдан ўтган техникаларни далолатномалар асосида ишлашга рухсат беришни ташкил қилиш вазифалари юклатилсин.

3. Тумандаги барча фермер хўжаликлари, уларга хизмат кўрсатувчи корхона, ташкилот, тижорат банклари раҳбарлари ва маҳалла раисларига:

ҳисобида мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларини, асбоб-ускуналарни техник кўрикдан ўз муддатида ўтказиш учун тайёрлаб, белгиланган майдончаларга йиғиш;

ҳар бир маҳаллага ўз ҳудудидаги шахсий техникаларнинг техник кўрикдан ўтишини ташкиллаштириш вазифалари юклатилсин.

4. Туман ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари (М.Темирбаев)га:

тумандаги корхона, ташкилот, машина-трактор парки очиқ акциядорлик жамияти, муқобил машина-трактор парклари, фермер хўжаликлари ва фуқароларда мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, асбоб-ускуналарни йиллик техник кўрикдан ўтказиш билан боғлиқ бўлган йиғимларни тўлашга амалдаги тартибларга асосан амалий ёрдам бериш топширилсин.

5. Туман ҳокимлиги ҳуқуқшуноси (Ш.Абдуллаев) мазкур қарорнинг тумандаги "Тараққиёт кўзгуси” газетасида чоп этилишини ҳамда туман ҳокимлиги веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.

6. Туман ҳокимининг 2015 йил 20 январь кунги 34-сонли қарори ("Тараққиёт кўзгуси”, 2015 йил, 28 февраль 8(7115)-сон) 2015 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

8. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари:       Б.Эрназаров.            

Манғит шаҳри, 2016 йил 29 февраль. 98-сон

Янгиликни бўлишинг: