"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8312.64 -2.85
  • 1 EUR = 9456.46 +47.75
  • 1 RUB = 125.22 +1.15

САЛОМАТЛИК ҲАФТАЛИГИ

Ўзбекистон Pеспубликаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2014 йил  12 сентябрдаги "Туғиш ёшидаги аёллар, болалар ва ўсмир қизларни соғломлаштириш ҳафталиги”ни Pеспублика ҳудудларида 2014-2018 йилларда ташкил этиш тўғрисида”ги 334-сонли буйруғига асосан ва Қорақалпоғистон Pеспубликаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 24 февралдаги 32/4 124-сонли хати ижросини таъминлаш ҳамда аҳолининг кенг қатлами айниқса, ёшлар ўртасида тиббий маданиятни ошириш, соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантиришга қаратилган ташвиқот-тарғибот ишларини ўтказиш самарадорлигини таъминлаш мақсадида туман Тиббиёт бирлашмаси бош мутахассислари, "Саломатлик маркази” ходимлари билан биргаликда Саломатлик ҳафталигини ўтказдилар. Ҳафталик доирасида тумандаги овул ва маҳаллаларда, академик лицей ва коллежларда, корхона ва ташкилотларда учрашувлар ўтказилди.

"Саломатлик ҳафталиги” учрашувлари айниқса ёшлар, коллеж ва лицей ўқувчилари, кексалар ва таклиф қилинган барча ёшдаги кишилар ўртасида очиқ мулоқот тарзида савол-жавоблар асосида қизиқарли қилиб ўтказилди.

Коллеж ва академик лицей ўқувчиларининг мавзуга оид қай даражада  маълумотга эга эканликларини аниқлаш мақсадида улар ўртасида анкета-сўровномалар ташкил этилди.

 

Улуғбек ЯВҚАШЕВ,

туман "Саломатлик маркази” директори вазифасини вақтинча бажарувчи.

(Фото - http://uza.uz)

Янгиликни бўлишинг: