"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8068.17 -9.26
  • 1 EUR = 9899.64 -61.07
  • 1 RUB = 131.84 +2.99

ЕPГА УPУҒ ҚАДАЛДИ

Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги нишонланадиган мазкур йилда туманимиздаги 507 фермер хўжалигида 15950 гектар майдонга чигит экилиши режалаштирилмоқда. Бу мавсумни уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида 60 та чигит экиш отрядлари ташкил этилди. Шу кунгача экиш мавсумида ишлатиладиган 1048 тонна уруғлик чигит тўлиқ дориланиб, шохобчаларга етказиб берилди.

Экиш ишларида фойдаланиладиган тракторлар ва бошқа механизмлар чигит экиш отрядларига бириктирилди. Шунингдек, чигит экиш ишларида иштирок этадиган механизаторлар ва ишчиларга иш ҳақларининг ўз вақтида берилишини таъминлаш чоралари кўриб қўйилди.

Шу йилнинг 14 март куни туманимизнинг "Оқ олтин” овулидаги Икром Давлатёров раҳбарлик қилаётган "Назокат Шокир” фермер хўжалигида бу йилги чигит экиш мавсуми олдидан кўргазмали семинар ўтказилиб, унда барча фермер хўжаликлари раислари, фермерларга хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ва корхоналар раҳбарлари иштирок этдилар.

Кўргазмали семинарда Қорақалпоғистон  Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси раиси М.Ерниязов сўзга чиқиб, бу йилги экиш мавсумида ишларни тўғри ташкил этиш вазифаларига, туман фермерлари ва соҳа мутахассислари томонидан амалга ошириладиган ишларга кенг тўхталди ва экиш ишларини қисқа вақт ичида сифатли якунлаш юзасидан ўз маслаҳатларини берди.

Шунингдек, ушбу тадбирда хизмат кўрсатувчи ва таъминотчи корхоналар раҳбарлари ҳамда фермерлар сўзга чиқишиб, чигит экишни ўз муддатида сифатли ўтказиш юзасидан фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Шу куни кекса отахонлар дуолари олиниб, 5 гектар майдонга чигит экилди.

Кўргазмали семинар ишида Қорақалпоғистон Pеспубликаси Вазирлар Кенгаши раиси Б.Янгибоев иштирок этди.

М.ШОМУPОДОВ.

Янгиликни бўлишинг: