"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9455.24 +21.66
  • 1 EUR = 10438.6 +84.00
  • 1 RUB = 147.25 +1.25

ЗУЛФИЯХОНИМ ИЗДОШЛАPИ

Шу йилнинг 22 февраль куни туман ХТМФМТТЭБ ва "Баркамол авлод” болалар маркази ҳамкорлигида Ўзбекистон халқ шоираси Зулфия таваллудининг 101 йиллиги муносабати билан "Зулфияхоним издошлари” номли ижодкор қизлар танлови ўтказилди.

Танловда туманимиздаги барча умумтаълим мактабларидан ижодкор қизлар қатнашдилар. Танловнинг асосий мақсади ижодкор қизларни маънавий-руҳий, ҳуқуқий жиҳатдан  қўллаб-қувватлаш, уларнинг ақлий, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, касбга йўналтириш ва ҳаётда ўз ўрнини топишларига ёрдамлашиш орқали жамиятдаги мавқеини ошириш ҳамда ёш ижодкор қизларнинг ижодий ишлари таъсирчанлигини кўтариш ва уларнинг ижодини рағбатлантиришдан иборатдир.

Назм, наср ва публицистика йўналишлари бўйича 147 нафар ижодкор қизлар иштирок этган танлов "Таянчимсан, суянчимсан, фахр-у ифтихоримсан муқаддас Ватан!” шиори остида жуда мароқли ўтди.

Танловда иштирок қилган ёш ижодкорлар бир-бирларининг ижодлари билан танишиб, ўзаро дўстлашдилар. Назм ва наср, публицистика йўналишлари бўйича адабий суҳбатлар қилишиб, Зулфия ижодидан намуналар ўқидилар.

Зулфия ОЛЛАЁPОВА.

(Фото - http://www.adolatgzt.uz)

Янгиликни бўлишинг: