"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9550.76 +42.11
  • 1 EUR = 10620.5 +11.10
  • 1 RUB = 156.59 +2.57

ДАЪВО ИШЛАPИНИ ЮPИТИШ ВА УЛАPНИ СУДДА КЎPИШ МУДДАТЛАPИ

Умумий юрисдикция судидаги фуқаролик ишларининг асосий қисми даъво ишларини юритиш тартибида кўрилади. Судда даъво ишларини юритиш тартибида кўриладиган ишларга фуқаролик, меҳнатга доир, оилага доир, уй-жойга доир, агар қонун ҳужжатларида кўришнинг ўзга тартиби белгиланган бўлмаса, бошқа ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган даъволар бўйича ишлар киради.

Даъво муайян иш бўйича фуқаролик процессини қўзғатишнинг асосий воситаларидан биридир. Шунинг учун даъво тартибидаги ишларни ўрганиш бир пайтнинг ўзида умумий юрисдикция судларига тегишли бўлган деярли барча ишларнинг асосий қоидаларини тушунтириш ва бир пайтда ахборот олиш имкониятини беради.

Процессуал муддатларнинг асосий ўзига хос жиҳати шундан иборатки, мазкур муддатлар айнан процессуал ҳаракатларни амалга ошириш вақтини белгилайди. Даъво муддатининг ўтиши моддий ҳуқуқнинг тугатилишига олиб келмайди ва шахсни суд орқали ҳимояланиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди.  

Процессуал муддатлар қонун билан белгиланади ёки суд томонидан тайинланади, ишда иштирок этувчи шахслар ҳам, шунингдек одил судловни амалга оширишга кўмаклашувчи шахслар ҳам ўз келишувлари орқали процессуал муддатларни ўзгартириш ҳуқуқига эга бўлмайдилар. Процессуал ҳаракат фуқаролик процессуал қонунчилиги билан белгилаб қўйилган, ишда иштирок этувчи тарафлар, фуқаролик ишларини кўрувчи судлар, айрим ҳолларда ишда иштирок этувчи бошқа шахслар томонидан амалга ошириладиган хатти-ҳаракатлардир.

Процессуал муддатлар йиллар, ойлар ва кунлар билан ҳисобланади, процессуал муддатлар процессуал ҳаракатлар бажарилиши мумкин бўлган давр эътиборга олиниб, аниқ календарь куни билан белгиланади. Муддатнинг ўтиши календарь сананинг ёки муддатнинг бошланиши деб белгиланган воқеа юз берган куннинг эртасидан бошланади. Йиллар билан ҳисобланадиган муддат унинг охирги йилининг тегишли ойи ва кунида тамом бўлади. Ойлар билан ҳисобланадиган муддат тегишли ойда ва муддат охирги ойининг тегишли кунида тамом бўлади.

Барча бўғиндаги судлар ва иш бўйича ишда иштирок этувчи шахслар процессуал ҳаракатларни бажариш борасида ўрнатилган процессуал муддатларга қатъий риоя қилишлари лозим.

Ж.АБДИPИМОВ,

фуқаролик ишлари бўйича  туман суди девонхона мудири.

(Фото - http://1news.uz)

Янгиликни бўлишинг: