"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7813.42 -33.27
  • 1 EUR = 9176.86 +9.20
  • 1 RUB = 124.19 -1.06

ЁШЛАP МАЪНАВИЯТИНИ ЮКСАЛТИPИШГА ҚАPАТИЛГАН ТАДБИPЛАP

Жорий йилнинг 26 февраль куни туманимиздаги 15-сонли умумтаълим мактабида "Жайхун илҳомлари” ННТнинг "Юксак маънавиятли авлод – юрт келажаги” деб номланган  лойиҳаси доирасида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни мактаб директори Гўзал Бекмуратова кириш сўзи билан очиб, мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлоднинг таълим-тарбия олиши, жисмоний ва маънавий баркамол инсонлар бўлиб вояга етиши учун барча имкониятлар ва шароитлар яратилаётгани ҳақида гапирди ва Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан ўтказилган танловда "Юксак маънавиятли авлод – юрт келажаги” номли лойиҳаси билан иштирок этиб, ғолиб бўлган "Жайхун илҳомлари” ННТнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш ишига катта ҳисса қўшаётганини таъкидлади.

Тадбирда "Жайхун илҳомлари” ННТ аъзоси, "Тараққиёт кўзгуси” газетаси масъул котиби Алламберган Жуманиёзов "Глобаллашув жараёнида ёшлар маънавияти” мавзусида маъруза қилди.

Шундан кейин  мактабнинг 9-синф ўқувчиларидан Сарвиноз Тозабоева, Жавлонбек Ортиқов, Муаттар Отабекова ва Муниса Худойбергановалар сўзга чиқишиб, ёшларнинг таълим олиши ва баркамол инсонлар бўлиб етишишлари учун барча имконият ва шароитларни яратиб бераётган Президентимиздан ҳамда ҳукуматимиздан миннатдор эканликларини изҳор қилдилар, ёш ижодкорларни кашф қилиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган "Жайхун илҳомлари” ННТ фаолиятига оқ йўл тиладилар.

Бундай тадбирлар шу куни 69-сонли умумтаълим мактабида ва Амударё маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида ҳам бўлиб ўтди.

 

Маҳмуджон

ШОМУPОДОВ.

Янгиликни бўлишинг: