"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9500.96 +9.23
  • 1 EUR = 10498.6 +43.00
  • 1 RUB = 149.01 +0.18

“СПОPТ – САЛОМАТЛИК ГАPОВИ”

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тумандаги корхона, ташкилотлар, таълим муассасаларида фаолият юритаётган аёл-қизлар ўртасида спортнинг волейбол, шахмат, шашка, стол тенниси, югуриш турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.

Туман хотин-қизлар қўмитаси, "Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси, ХТМФМТТЭБ, ТТБ, туман касаба уюшмаси кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақалар жуда қизғин ва таассуротларга бой бўлди. Югуриш бўйича 11-мактабдан Саломат Тўраева, шахмат бўйича Нилуфар Йўлдошева, шашка бўйича Света Айтбоевалар ғолибликни қўлга қиритишган бўлса, стол тенниси бўйича 36-мактаб вакили Эътибор Бобожонова барча рақибларидан маҳоратли эканлигини намойиш этди ва биринчи ўринни эгаллади. Волейбол бўйича олдинги ўринни 28-мактабволейболчилар жамоаси енгиб олди.

Яратганнинг нозик хилқати бўлмиш аёл-қизлар бу мусобақалар давомида нафақат ишчи, хизматчи ё муаллима, маънавий етук инсонгина эмас, жисмонан ҳам кучли эканлигини яна бир бор исботладилар. Турли жабҳаларда меҳнат қилаётган аёл-қизлар спорт – саломатлик гарови эканлигини чуқур англаб, мунтазам чиниқиш машқларини бажариб, "соғ танда – соғлом ақл” шиорига амал қилаётганликларини намойиш этишди.

Холбика ДУPДИЕВА,

38-мактаб ўқитувчиси.

Янгиликни бўлишинг: