"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8146.38 +9.33
  • 1 EUR = 9965.47 +189.60
  • 1 RUB = 143.97 +0.63

ҚИСҚА САТPЛАPДА

Таълим муассасалари раҳбарларининг навбатдан ташқари йиғилиши

25 февраль куни туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли таълим муассасалари раҳбарларининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда туман ҳокимлиги, ҳокимлик ҳузуридаги вояга етмаганлар комиссияси ва туман прокуратураси ходимлари, умумтаълим мактаблари директорлари, мактабгача ва мактабдан ташқари таълим муассасалари раҳбарлари қатнашдилар.

Йиғилиш кун тартибида таълим муассасаларида коррупция ҳолатларининг олдини олиш, вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатлари келиб чиқиш сабаблари ва уларнинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги масала юзасидан туман прокуратураси терговчиси Ҳамза Қурязов сўзга чиқди ва ёш авлодни тарбиялаш жараёнида Ўзбекистон Pеспубликасининг таълимга оид қонунлари ижроси сўзсиз бажарилишини таъминлаш зарурлиги, бу борада мактабгача таълим муассасаларираҳбарлари ва педагогик жамоанинг зиммасида катта жавобгарчилик турганлиги ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

Йиғилишда кўрилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилиниб, амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.

Тежамкор технологиялар – амалиётга

26 февраль куни Қипчоқ овулидаги "Турсунбоева Умида” фермер хўжалигида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги экинларини эгилувчан қувурлар ёрдамида суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди.

Маълумки, глобал иқлим ўзгаришлари туфайли сув тақчиллиги шароитида қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ҳосил олиш ва аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш учун мавжуд сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва суғоришнинг тежамкор технологияларини кенг жорий қилиш муҳим аҳамиятга эга. Президентимизнинг 2013 йил 19 апрелдаги "2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Семинарда ер майдонларини эгилувчан қувурлар ёрдамида суғоришнинг афзалликлари, бу борада эътибор берилиши лозим бўлган муҳим жиҳатлар хусусида маълумотлар берилди. Ушбу масала бўйича фермерлар ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутахассисларидан тегишли жавоблар олдилар.


Умумтаълим мактаблари ходимлари учун семинар

26 февраль куни туман ҳокимлиги ва хотин қизлар қўмитаси томонидан халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими билан ҳамкорликда умумтаълим мактаблари ходимлари учун семинар ташкил қилинди.

Умумтаълим мактаблари директорларининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича ўринбосарлари, мактаб руҳшунослари, мактаблардаги хотин-қизлар ва ёшлар ташкилотларининг бошланғич бўғинлари раҳбарлари иштирок этган семинар кун тартибида ўқувчи қизларнинг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, уларни ҳар томонлама ривожланган авлодни дунёга келтириш ва тарбиялашга масъул шахслар қилиб вояга етказиш, ёшлар, айниқса қизлар орасида эрта турмуш қуриш ва ўз жонига қасд қилиш каби иллатларнинг олдини олиш масалаларида маърузалар тингланди.

Янгиликни бўлишинг: