"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9537.55 +26.01
  • 1 EUR = 10545.7 +68.60
  • 1 RUB = 149.88 +1.21

Улуғларга эҳтиром

Барҳаёт Навоий

19-сонли умумтаълим мактабида "Барҳаёт Навоий” номли тадбир ўтказилди.  Тадбирда Навоийга атаб ўқилган шеърларни бирча мароқ билан тинглашди.

Саҳнада Навоий ва Гули сиймолари пайдо бўлганида уларни барча гулдурос қарсаклар билан олқишлади. Шундан сўнг "Хамсадостонидан парчалар ўқилди ва саҳна кўринишлари орқали Навоийнинг  маърифатпарварлиги, дўстларига бўлган ҳурмати ёритиб берилди. Томошабинларда Навоий ҳаёти ва ижодига бўлган қизиқиш янада ортди. Тадбир сўнгида Навоийнинг "Келмадирадифли ғазалининг куйига рақсга тушган ўқувчилар ҳаммага кўтаринки кайфият бағишлади.

Pоза Pаматова,

19-мактаб ўқувчиси.

* * *

НАВОИЙХОНЛИК КЕЧАСИ

8 февраль куни Амударё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежининг ахборот ресурс марказида буюк шоир Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллигига бағишланган навоийхонлик кечаси ўтказилди.

"Миллий тикланиш” демократик партияси туман Кенгаши, "Жайхун илҳомлари” ННТ томонидан ташкил қилинган тадбирда сўз олган бир гуруҳ ижодкорлар А.Навоий ҳаёти ва ижоди, шоирнинг "Хамса” достони ҳақида гапирдилар.

Дилфуза БОЙЖОНОВА.

* * *

ШОҲ ВА ШОИPГА АВЛОДЛАP ЭҲТИPОМИ

14 февраль куни "Чойкўл” маданият ва аҳоли дам олиш масканида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 533 йиллигига бағишланган "Шоҳ ва шоир” деб номланган адабий-бадиий мусиқий кеча бўлиб ўтди.

Маданият ва аҳоли дам олиш маскани ходимлари томонидан ташкиллаштирилган адабий-мусиқий тадбирда овулдаги 42- ва 22-сонли мактаблар ҳамда 9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби филиали ўқувчилари томонидан саҳна кўринишлари, Бобур ғазаллари асосидаги кўшиқлар, рубоб, дутор ва рақс тўгараклари аъзолари томонидан дилрабо куйлар ижро этилди.

Хушовоз хонандалар ижросида Бобур ғазаллари билан куйланган "Сафти калом”, "Гулжамолинг”, "Бошда ҳаводир”, "Лола” каби ашулалар ҳамда 9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари ижросидаги ўзбек, қорақалпоқ халқ куйлари томошабинлар олқишига сазовор бўлди.

 

Ўз мухбиримиздан.

(Фото - http://turkistonpress.uz)

Янгиликни бўлишинг: