"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9455.24 +21.66
  • 1 EUR = 10438.6 +84.00
  • 1 RUB = 147.25 +1.25

ҲАЗPАТ НАВОИЙ ВА ЁШЛАP

XXI асрда ҳазрат Навоий билан замонамиз аҳлини 575 йиллик кўприк боғлаб турибди. Не сабабки, ул мутафаккирнинг ижоди қалбимиз тубидан жой олиб, руҳимизни тарбиялаб келмоқда. Олам яралибдики, инсониятга жуда кўп илоҳий қудрат соҳибларини туҳфа этди. Лекин тарих уларнинг кўпчилигини унутди. Аммо биз ўзбек халқлари учун Навоий тенгсиз даҳодир.

Мақсуд Шайхзода Алишер Навоийни "сўз мулкининг султони”, дея таърифлаганларида ҳақ эдилар. Маълумотларга кўра, жаҳоннинг кўзга кўринган шоир ва ёзувчилари томонидан ишлатилган сўзлар жиҳатидан ҳам Ҳазрат Алишер Навоий дунё адабиётида энг юқори поғонада туради: Алишер Навоий ўз асарларида 26035 та сўз ишлатган.

Алишер Навоий ижодида мумтоз шеъриятнинг деярли барча жанрлари ҳамда шеърий санъатларини учратишимиз мумкин. Шоир ижодида комил инсон ғояси илгари сурилади. У эзгуликни улуғлаган. Яхшиликка чорлаган. Навоий бобонинг меросини ўқиб-ўрганиш, айниқса биз ёшларнинг маънавиий-маърифий томондан камол топишимизда йўлчи юлдуз вазифасини бажаради.

Алишер Навоийнинг "Ҳайрат ул-Аброр”, "Лисон ут-тайр” достонлари ҳамда форс тилидаги "Девони фоний”нинг тарбиявий аҳамияти жуда катта.

Одами эрсанг демагил одами,

Оники йўқ халқ ғамидин ғами.

Бу мисралар орқали Навоий инсон фақат ўзи учун эмас, балки ўзгалар учун яшаши лозимлигини, эл-юрт манфаати йўлида хизмат қилиш олий саодат эканлигини таъкидлайди. Ахир, ер юзидаги жамики инсонлар тақдири бир-бирига узвий боғланган. Ёки мана бу сатрни лоқайд ўқимоқ мумкинми?

"Кимки бир кўнгли бузуқнинг хотирин шод айлагай,

Онча борки, Каъба вайрон бўлса обод айлагай”.

Агарда қалб ёмонликка мойил бўлса, уни бу йўлдан қайтариш, яхшиликни ўргатиш анча заҳматдир. Диний китобларда кўнгил муқаддас дейилган. Ёзилишича, ҳар бир инсонда ҳам кўнгил бўлавермас экан. Негаки, кўнгилда илоҳийлик яшар экан.

Менинг қалбимда яхши фазилатларнинг, улуғ туйғуларнинг куртак ёзишида Навоий бобомнинг ижоди алоҳида ажралиб туради. Негаки, Навоий хазинаси эзгуликка етаклайди.

 

Шаҳзод ҚУPБОНБОЕВ,

Манғит иқтисодиёт коллежи ўқувчиси.

(Фото - http://milliybog.uz)

Янгиликни бўлишинг: