"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

Қисқа сатрларда

ТАДБИPКОPЛАP ИШТИPОКИДАГИ СЕМИНАP-ЙИҒИЛИШ

Яқинда туманимизда "Ўздавнефтгазинспекция”нинг Қорақалпоғистон Pеспубликаси бўлими томонидан туман тадбиркорлари иштирокида семинар – йиғилиш ўтказилиб, унда  "Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги "Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган "Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари билан профилактика ишларини ташкил этиш” қўлланмаси бўйича тадбиркорлар  ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мустаҳкамлаш, шунингдек ҳуқуқларнинг бузилиш сабабларига имконият яратадиган омилларни аниқлаш ва уларга барҳам беришга қаратилган амалий ишлар ҳақидаги ва Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2015 йил 5 майдаги "2015-2019 йилларда иқтисодиёт  тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия тежамли технологияларни жорий қилиш, энергия сиғимини камайтириш бўйича чора-тадбирлар дастури ҳақида”ги қарори тўғрисидаги масалалар муҳокама этилди.

Семинар – йиғилишда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

ДОЛЗАPБ МАСАЛАЛАP МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

Туманимиздаги 49-сонли умумтаълим мактабида ота-оналар иштирокида йиғилиш ўтказилиб, унда "Эрта турмуш қуришнинг олдини олайлик”, "Диний экстремизмдан эҳтиёт бўлайлик” ва "Ўз жонига қасд қилиш – ёмон иллат” каби мавзулардаги маърузалар тингланди.

Ушбу масалалар юзасидан овулдаги ҚВП ҳамшираси Ҳ.Ибрагимова, мактабнинг тарих фани ўқитувчиси Г.Ботирова ва маҳалла имоми Ё.Аҳмедовлар сўзга чиқдилар.

Йиғилиш якунида муҳокама этилган масалалар бўйича ота-оналар томонидан берилган саволларга жавоблар қайтарилди.

Кун тартибида – Орол муаммоси

Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 29 августдаги "2015-2018 йилларда Оролбўйи минтақасини тиклаш ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, Орол ҳалокатининг оқибатларини енгиллаштириш борасидаги чора-тадбирлар Комплекс дастури тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятини тушунтириш, шунингдек, мамлакатимизда истиқлол йилларида Орол денгизининг қуриши оқибатида юзага келган муаммоларни бартараф қилиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида Оролбўйи аҳолисининг хабардорлигини ошириш мақсадида 3 февраль куни туман ҳокимлигида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда 2015-2018 йилларда Оролбўйи ҳудудида амалга ошириладиган комплекс чора-тадбирлар дастурининг асосий йўналишлари, лойиҳалар рўйхати ҳамда ушбу лойиҳалардан кутилаётган натижалар ҳақида сўз борди.

Шунингдек, Орол денгизи ҳавзасида сув ресурсларидан тежамкорлик билан фойдаланиш ва бошқариш тизимини такомиллаштириш, экологик таҳдид ҳудудларида яшовчи аҳоли генофонди ва соғлигини сақлаш тадбирларини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш, Оролбўйи аҳолиси турмуш тарзи даражаси ва сифатини ошириш учун зарурий иқтисодий омиллар ҳамда механизмларни яратиш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва сақлаш, экотизимлар ва биохилма-хилликни тиклаш бўйича чора-тадбирлар ҳақида иштирокчиларга маълумотлар берилди.

Янгиликни бўлишинг: