"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8312.64 -2.85
  • 1 EUR = 9456.46 +47.75
  • 1 RUB = 125.22 +1.15

ҲУШЁPЛИК – ДАВP ТАЛАБИ

Суд биносида судьялар ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади. Шу боисдан фуқаролар юрисдикция  судлари биноларида юриш-туриш қоидаларини билиши алоҳида аҳамиятга эга.

Фуқаролар суд биноларига келганларида уларнинг ёнларида фуқаролик паспорти, ҳарбий хизматчи бўлса, ҳарбий гувоҳномаси ёки тегишли ташкилот томонидан берилган хизмат гувоҳномаси бўлиши лозим.

Судга ташриф буюрувчилар суд биносига ёки мажлислар залига белгиланган кунларда ва вақтларда келишлари, суд иши кўрилаётганда суд мажлислари залида суд процессуал иштирокчиси сифатида, бўш жойлар мавжуд бўлган ҳолларда эса, башарти суд мажлиси ёпиқ ёки қатнашувчилар сони раислик этувчи томонидан чегараланмаган бўлса кузатувчи сифатида қатнашиш, шунингдек, суд ҳужжатлари намунаси ва суд иш юритувида бўлган ишнинг кўрилиши вақти ҳамда соати ҳақидаги муълумотлар билан танишиш, процессуал ҳужжатларни олиш, ариза, шикоят ва бошқа ҳужжатларни топшириш учун суднинг тегишли хизмат хоналарига кириш ҳуқуқларига эга.

Ташриф буюрувчиларнинг  мажбуриятларига эса суд биноларининг хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан техник мослама ёрдамида ўтказиладиган кўрикдан ўтиш, уларга текшириш учун паспорт ёки  бошқа ҳужжатни, шахсий гувоҳнома, шунингдек қўлидаги нарсаларни тақдим этиш, суд фаолиятида ўрнатилган тартибга ва жамоат жойларида ўзини тутиш қоидаларига риоя қилиш, суд котибига ўзининг келганлигини маълум қилиш, суд мажлисига таклиф бўлмагунча суд мажлиси залида пайдо бўлмаслик, судья ёки суд аппарати ходими талабига мувофиқ суд мажлиси залини тарк этиш, судья ва бошқа мажлис иштирокчиларининг  ҳаракатларига аралашмаслик, суд муҳокамасини олиб боришга саволлар, луқма сўзлар билан ҳалақит бермаслик, жамоат тартиб қоидалари бузилишига йўл қўймаслик кабилар киради.

Суд биносига маст, инсон қадр-қиммати ва одоб-ахлоқ қоидаларини таҳқирловчи ташқи қиёфага эга бўлган ҳолда, катта хажмли сумка, чемадон, қути, тугун билан келган шахсларнинг ташриф буюришлари ман қилинади.

Судга  ташриф буюрувчиларга ўқотар ва совуқ қуроллар, кимёвий ва портловчи моддалар, атрофдагилар хавфсизлигига таҳдид солувчи бошқа буюм ва воситаларни суд биносига олиб ўтиш таъқиқланади.

Суд биносининг қамоқ остида бўлган шахсларни сақлаш учун мўлжалланган жойлари яқинида бўлиш, танишиб чиқиш учун олинган ҳужжатларни, суд мулкини олиб кетиш таъқиқланади.

Одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қилиш, судга нисбатан ҳурматсизлик билдириш, қўриқлаш хизмати ходимларининг қонуний талабларини бажармаслик қонунчиликда назарда тутилган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.

 

Жасур АБДИPИМОВ,

 фуқаролик ишлари бўйича туман суди девонхона мудири.

Янгиликни бўлишинг: