"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9433.34 -13.65
  • 1 EUR = 10354 +21.20
  • 1 RUB = 145.75 -1.19

2015 йилда Амударё туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий дастурининг энг муҳим устувор йўналишлари юзасидан туман ҳокимининг ҳисоботи тўғрисида

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАPИ АМУДАPЁ ТУМАН КЕНГАШИ ҚАPОPИ


2015 йилда Амударё туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий дастурининг энг муҳим устувор йўналишлари юзасидан туман ҳокимининг ҳисоботи тўғрисида


"Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Pеспубликаси Қонунининг 251-моддасига ҳамда халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши Pегламентининг 601-моддасига асосан 2015 йилда Амударё туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий дастурининг энг муҳим устувор йўналишлари юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Эрназаровнинг ҳисоботини тинглаб ва муҳокама қилиб, халқ депутатлари туман Кенгаши Қ А P О P    Қ И Л А Д И :

1. 2015 йилда Амударё туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий дастурининг энг муҳим устувор йўналишлари тўғрисидаги масала юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Эрназаровнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.

2. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Эрназаровнинг ҳисоботини муҳокама қилиш якунлари, доимий комиссия хулосаси ва партия гуруҳлари фикр-мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда туман ҳокими ва маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари ишининг самарадорлиги қониқарли деб баҳолансин. 

3. Амударё тумани ҳокимлиги (Б.Эрназаров, М.Темирбоев):

-2015 йилда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг энг муҳим устувор йўналишлари ҳисобланган ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва саноатни диверсификациялаш, экспортга маҳсулот чиқарувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича қабул қилинган мақсадли дастурларнинг бажарилиши;

- ҳисобот даврида кредитор ва дебитор қарздорликни камайтириш, корхоналарнинг молиявий ҳолатини мустаҳкамлаш борасидаги ишлари, жумладан, хизмат кўрсатувчи ва таъминотчи корхоналар ўртасидаги дебитор қарздорликни камайтириш;

- йўл транспорт инфраструктурасини ривожлантириш, шунингдек қишлоқ жойларида намунавий лойиҳалардаги турар жойлар қурилиши бўйича йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилиш ҳамда бу борадаги ишларда тегишли ташкилотлар масъулиятни ошириш бўйича чоралар кўрсин.

4. "Элликқалъа нефтьбазаси” унитар корхонаси Қоратов филиали, "ҚҚқишлоқхўжаликкимё” ҳудудий акциядорлик жамияти туман филиали, "Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти Амударё туман электр таъминоти корхонаси ва "Шимолгазтаъминот” унитар корхонасининг "Амударётумангаз” филиали раҳбарларига дебиторлик қарздорликнинг ўсиб кетишига йўл қўйганликлари ҳамда бу борадаги ишлари етарли эмаслиги кўрсатиб ўтилсин.

5. Амударё туман ҳокимлиги (Б.Эрназаров, М.Темирбоев)га 2016 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг энг муҳим устувор вазифаларини бажаришни таъминлаш мақсадида:

- ҳудудни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва  диверсификациялаш йўналишидаги ислоҳотларни, айниқса, саноатда ва қишлоқ хўжалигини тубдан тизимли ўзгартиришларни сўзсиз давом эттириш, шунингдек, кичик бизнесни жадал ривожлантириш ва ушбу соҳа вакилларининг манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш;   

- 2016-2019 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл транспорт инфратузилмасини ривожлантириш дастурининг асосий тадбирларини сўзсиз амалга ошириш;

- ижтимоий соҳани янада ривожлантириш, шунингдек аҳолининг турмуш даражасини яна-да яхшилашга алоҳида эътибор қаратиш;

- экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, фермер хўжаликлари, кичик бизнес ва ишбилармонлик субъектларининг экспорт ишларидаги муносабатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириб бориш;

- иқтисодиёт соҳаларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш, "Электрон ҳукумат” тизими ишларини ривожлантириш иложларини кўриш;

- 2016 йилда маҳаллий бюджет даромадлари базасини кенгайтириш, молиявий потенциалини мустаҳкамлаш ҳамда маҳаллий бюджетнинг республика бюджетидан олинадиган субвенция миқдорини камайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, корхона-ташкилотлар билан биргаликда йил охирига қадар субвенция улушини камайтириш иложларини кўриш;

- "Соғлом она ва бола йили” давлат дастурига киритилган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши бўйича ишларни мувофиқлаштириш ва ушбу тадбирларнинг бажарилишини тизимли назорат қилиш;

- 2016 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури кўрсаткичларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш, биринчи навбатда, коллеж битирувчиларининг, айниқса, қишлоқ жойларида ишга жойлаштиришнинг аниқ иложларини кўриб бориш топширилсин.

6. Халқ депутатлари туман Кенгаши доимий комиссиялари раислари ва депутатларига:

- 2016 йилга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг энг муҳим йўналишлари мақсадли дастурларининг бажарилишини доимий назоратга олиш ва танқидий жиҳатдан баҳо бериш, жамоат ва нодавлат ташкилотлари билан биргаликда дастурларнинг бажарилиши устидан жамоат назоратини амалга ошириш;

- дастур лойиҳаларининг бажарилиши юзасидан ҳудуддаги тегишли ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини доимий комиссиялар мажлисларида муҳокама қилиб бориш;

- туман ҳудудини ривожлантириш бўйича белгиланган лойиҳаларнинг амалга оширилишини ўз сайлов округларида назорат қилиш вазифалари топширилсин.

7. "Тараққиёт кўзгуси” газетаси, Амударё телевидениеси ва amunews.uz веб-сайти таҳририятларига ушбу қарорни ҳамда туман ҳокимининг ҳисоботини ёритиш тавсия этилсин.

8. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси М.Казаков зиммасига юклатилсин.

 

Сессия раиси:   М.Садуллаев.

 

Манғит шаҳри, № 51/14-05, 26 январь, 2016 йил.

Янгиликни бўлишинг: