"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9550.76 +42.11
  • 1 EUR = 10620.5 +11.10
  • 1 RUB = 156.59 +2.57

ЭЗГУ PЕЖАЛАP БИЛАН

Ҳозирги кунда мамлакатимизда таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар соҳанинг ривожланишига ва фарзандларимизга берилаётган таълим сифатининг тубдан яхшиланишига омил бўлмоқда. Яна шуниси диққатга сазоворки, мамлакатимизда 12 йиллик мажбурий таълим жорий этилиб, 9 йиллик умумий таълим мактабларини тугатган ўқувчилар касб-ҳунар коллежларига жалб этилмоқда. Эндиликда ёшларимиз ўрта маълумотга эга бўлиш билан биргаликда касб-ҳунар соҳиблари ҳам бўлишади.

Бизнинг Амударё транспорт касб-ҳунар коллежимиз таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида дунёга келган таълим ва касб-ҳунар масканларидан бири ҳисобланади.

2013 йилда фойдаланишга топширилган касб-ҳунар коллежимизда айни пайтда 7 та йўналиш бўйича 23 та гуруҳда 687 нафар ўқувчи таълим олиб, касб-ҳунар сирларини ўрганишаяпти.

Коллежимизда меҳнат қилаётган 37 нафар ўқитувчилар ва 14 нафар ишлаб чиқариш таълими усталари ўқувчиларга таълим беришда ҳамда касб-ҳунар сирларини ўргатишда фидокорона меҳнат қилмоқдалар.

Коллежимизда ўқувчиларга берилаётган касбий таълимни янада чуқурлаштириш мақсадида ҳар бир машғулотни кўргазмали қуроллар асосида ўтказишга доимо катта эътибор бериб келинади. Шу мақсадда коллежимизга 2014-2015 ўқув йилида бюджет маблағлари ҳисобидан 5 млн. 154 минг сўмлик "Матиз” ва "Ласетти” автомобиллари двигателлари, 29,2 млн. сўмлик автомобиль тузилиши ва йўл ҳаракати хавфсизлиги жиҳозлари ҳамда 32,2 млн. сўмлик чилангарлик устахонаси дастгоҳлари келтирилди.

Коллежимиз ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталари ўз зиммаларидаги вазифаларни сидқидилдан адо этишга ҳаракат қиладиган фидойи инсонлар ҳисобланишади. Шу боисдан ҳам коллежимизда таълим самарадорлиги тобора ошиб бораяпти.

2015-2016 ўқув йилида биз коллеж жамоаси учун яна бир қувончли воқеа рўй беради. Бу – жорий ўқув йили якунида коллежимиз ўқувчиларидан 207 нафарининг катта ҳаёт сари учирма бўлишидир. Улар коллежимизнинг дастлабки қалдирғочлари ҳисобланадилар.

Коллежимиз ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталари янги 2016 йилга яхши ниятлар ва катта режалар билан қадам қўйдилар. Зеро, эзгу ниятлар билан бошланган йил самарали бўлади.

 

Жасур ДАВЛЕТОВ,

Амударё транспорт касб-ҳунар коллежи директорининг касбий таълим бўйича ўринбосари.

Янгиликни бўлишинг: