"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9061 +179.00
  • 1 EUR = 10092.1 +163.70
  • 1 RUB = 138.47 +1.62

Йилнинг биринчи ҳосили!

Холимбег овули азал-азалдан моҳир пахтакорлар, миришкор ғаллакорлар ва фидойи пиллакорлар юрти, дея таърифланади. Овул ҳудудида фаолият юритаётган фермер хўжаликлари далаларида меҳнат қилётган деҳқонлар ушбу ҳақиқатни бу йил ҳам исботлашга астойдил бел боғлашган. Бугун овул далаларини айланган киши бу фикримизга қўшилмай иложи қолмайди.

Айниқса, пиллакорларнинг шашти ҳар йилгидан-да баланд. Дарвоқе, йилнинг илк ҳосили – пиллани ҳам айнан шу овулда, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган пиллакор Ойжон Йўлдошеванинг уйида кўрдик.

1974 йилдан бери ипак қурти боқиб келаётган Ойжон момо бу йил ҳам «Март овул» фермер хўжалиги билан шартнома тузди. Тажрибали пиллакор бошчилигида меҳнат қилаётган оила аъзолари яна 4-5 кунга, 20-21 май кунлари пилла териш ишларини бошлаб юборишади.


Янгиликни бўлишинг: