"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9455.24 +21.66
  • 1 EUR = 10438.6 +84.00
  • 1 RUB = 147.25 +1.25

Кумуш қишим

Одамлар баҳорни ёшликка менгзайдилар, ёзни гуллар фасли, севги-муҳаббат фасли деб ардоқлайдилар. Кузни пишиқчилик фасли, деб қадрлайдилар.

Қорли қишим, сен хафа бўлма, сенинг ҳам ўзингга яраша жозибанг бор, ўйнаб-ўйнаб ёғаётган капалак қорни кўрганда қайси қалбда оқ ниятлар уйғонмайди, дейсан.

Менимча, сен беғуборлик, покликни уйғотасан. Лекин нималардир сени хафа қиладики, қаҳринг келади – аёвсиз изғирин йўллайсан баъзан...

Балки одамлар қалбидаги хираликни, ҳасадгўйликни, ғийбатчилик, бир-бировга чоҳ қазиш каби иллатларни шу совуқ шамолларинг билан олиб кетмоқчи бўларсан. Балки бу инсон номига ярашмаган одатлар яна кенгроқ томир ёймасин, деб музлатмоқчи бўларсан.

Мақсадинг нелигини билмайман-у, шундай саволларга ўзимча жавоб топгандай бўламан.

Мен ҳамманинг юраги қордек оппоқ, қуёшдек порлоқ бўлишини хоҳлайман.

Манзура СУЛТОНОВА,

44-сонли мактаб  ўқитувчиси.

Янгиликни бўлишинг: