"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9433.34 -13.65
  • 1 EUR = 10354 +21.20
  • 1 RUB = 145.75 -1.19

2013 - 2015 йилларда Амударё туманини комплекс ривожлантириш дастури

Туманни комплекс ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишда 5 та йўналишда ишлар олиб борилди.

Биринчидан.

Туманда саноат салоҳиятини 2013-2015 йилларда ривожлантириш инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилиб, бу Дастурга жами қиймати 32 млн. 672,8 минг АҚШ доллари эквивалентидаги 20 та лойиҳалар киритилиб, уларда 478 та янги иш ўринлари ташкил қилиш белгилаб олинди.

Амалга ошириладиган лойиҳаларни тармоқлар кесимида қараб чиқадиган бўлсак, озиқ-овқат саноатида 5 та, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда 9 та, енгил саноатни ривожлантиришда 4 та ва бошқа соҳаларда (кир ювиш воситаси, брикет) 2 та лойиҳани ташкил қилади.

Дастурдаги жами 20 та лойиҳадан 18 та лойиҳага 12287,3 минг АҚШ доллари эквивалентида банк кредити режалаштирилган.

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга ошириладиган 14 та лойиҳа қиймати 1212,6 минг АҚШ доллари эквивалентига тенг бўлиб, шундан 12 та лойиҳага 797,1 минг доллар эквивалентида банк кредитлари талаб қилинади, 2 та лойиҳа ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Кредит маблағи ажратилиши талаб қилинадиган 12 та лойиҳадан 1-чоракда 8 та лойиҳага 417,1 минг доллар эквивалентида кредит маблағлари ажратилиб, ишга туширилиши таъминланди. Қолган лойиҳаларнинг 6 таси 2-чоракда, 5та лойиҳа 3-чоракда ва 1 та лойиҳа 4-чоракда ишга туширилиши таъминланади.

Иккинчидан.

Мавжуд саноат корхоналарини тўлиқ қувватда ишлатиш, бўш турган бино ва иншоотларда ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳамда тижорат банклар балансидаги корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш тадбирлари асосида туманда кам қувватли, иқтисодий ночор корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлаш Дастурига 2 та корхона киритилиб, уларга жами 28,7 млрд. сўм инвестиция киритилиши ва 104 та янги иш ўринлари яратилиши белгилаб олиниб, бугунги кунда 1 та лойиҳа ("Жумуртау” МЧЖ да шағал ишлаб чиқаришни кенгайтириш лойиҳаси) ишга туширилиб, унга 100,0 млн. сўм инвестиция киритилиб, янгидан 4 та ишчи ўрни яратилди.

Иккинчи лойиҳа - "Амударё текстил” хорижий корхонасида ип-калава ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича 28,6 млрд. сўм миқдорида инвестиция киритилиши белгиланган бўлса, амалда 41,9 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилиб, ҳозирги кунда қурилиш ишлари давом қилдирилмоқда.

Учинчидан

Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларини ривожлантиришга эътибор қаратилиб, туманда "2012-2016 йилларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш” Дастури ишлаб чиқилди.

Дастурга асосан жорий йил учун белгиланган хизмат кўрсатиш ва сервисни ривожлантириш параметрларида жами 68 та хизмат кўрсатиш ва сервис объектлари ташкил қилиш, хизматлар ҳажмини 99,6 млрд. сўмга, ўсим суръатини 116,3 фоизга етказиш назарда тутилган.

Жорий йил 1-чоракда Дастурдаги 19 та ўрнига 21 та хизмат кўрсатиш ва сервис объектлари ташкил қилиниб, жами 324 млн. сўм инвестиция киритилди, шундан 40,0 млн. сўм тижорат банк кредитлари, 284,5 млн. сўм тадбиркорларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилган. Хизмат кўрсатиш объектларини ишга тушириш натижасида 24 та янги иш ўринлари яратилди.

Жорий йил Дастуридаги "УЗТPАНСГАЗ” томонидан ташкил қилинадиган "Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси” смета баҳоси 469,0 млн. сўмни ташкил қилиб, пудратчи ташкилот "Амударё қурилиш материаллари” МЧЖ томонидан қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Тўртинчидан

Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни, яъни чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичиликни ривожлантириш Дастури ишлаб чиқилиб, мазкур Дастурга жами қиймати 3 млрд. 306,0 млн. сўмлик 43 та лойиҳа киритилган бўлиб, шундан 2 млрд. 557 млн. сўмни банк кредитлари ташкил қилади ва мазкур лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида 112 та янги иш ўринлари яратилади.

Бу йўналишда олиб борилган ишларимиз натижасида жами 2 млрд 970 млн. сўмлик инвестициялар ўзлаштирилиб, 40 та лойиҳа тўлиқ амалга оширилиб, уларда 98 та янги иш ўрни яратилди. Қолган 3 та лойиҳани 1 июлга қадар якунига етказиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Озиқ-овқат Дастуридаги "Қорақалпоқ маҳсулотлари” МЧЖнинг гўшт етиштириш йўналишидаги лойиҳаси бўйича ускуналар олиб келиниб, ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг селектор йиғилишида Бош Вазир томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаларини 2 баробар ошириш бўйича берган топшириғи асосида қўшимча Дастур ишлаб чиқилди. Қўшимча Дастурга жами 1 млрд. 800 млн. сўмлик 40 та лойиҳа киритилди.

Бу Дастурга киритилган лойиҳалар бўйича тегишли ишлар олиб борилмоқда ва улар жорий йилнинг октябрь ойига қадар тўлиқ амалга оширилиши ва уларда 54 та янги иш ўринлари яратилиши назоратга олинган.

Бешинчидан

Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2012 йил 22 октябрдаги "Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4478-сонли Фармонига асосан кўп тормоқли фермер хўжаликларини ташкил қилиш мақсадида тумандаги жами 278 та фермер хўжаликларидан 197 тасини (71 фоизи) кўп тармоқли фермер хўжаликларига айлантириш бўйича туман Дастури ишлаб чиқилди.

Дастурга асосан 8 та йуналиш бўйича жами лойиҳа қиймати 3124.5 млн. сўмлик 207 та лойиҳа режалаштирилиб, уларнинг амалга оширилиши натижасида 881 та янги иш ўринлари яратилади.

Янгиликни бўлишинг: