"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги йўлида

15 январь куни туман ҳокимлигининг мажлислар залида туманда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, хотин-қизлар ва вояга етмаганлар билан ишлашиш бўйича 2015 йил давомида олиб борилган ишлар ва 2016 йил – "Соғлом она ва бола” йилидаги вазифаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда туман ҳокимлиги мутахассислари, туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари, умумтаълим мактабларининг директорлари, академик лицей ҳамда касб-ҳунар коллежларининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари, тумандаги овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари, жамоат ташкилотлари раҳбарлари ва диний идора вакиллари иштирок этдилар.

Йиғилишни туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Баҳодир Ерназаров очди ва олиб борди. Кун тартибидаги "Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2014 йил 1 августдаги "2011-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлигини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш бўйича 2015 йилда туманда олиб борилган ишлар ҳамда 1 ёшгача бўлган гўдаклар ва 14 ёшгача бўлган болалар ўлими ҳолати таҳлили, 2016 йилдаги вазифалар тўғрисида” туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Олимбой Ҳалимов, "Мактабгача ва мактаб ёшидаги болаларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикка тўлиқ жалб этиш, болаларни, айниқса, қиз болаларни жисмоний тарбия ва спортга жалб этишнинг  бугунги ҳолати ва бу борада таълим муассасалари ходимлари олдида турган вазифалар, мактаб ўқувчи-ёшлари давомати, улар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳамда ички ишлар бўлимининг хизмат хонаси ва милиция таянч пункти томонидан олиб келинган болалар билан амалга оширилган ишлар ҳақида туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири Аширбой Қўшаев, "Касб-ҳунар коллежлари ўқувчи-ёшларининг давоматини яшилаш, улар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг, турли ёт оқимлар ва ахборот ҳуружларига берилиб кетишнинг олдини олиш борасида мутасадди ташкилотлар ва маҳалла фаолларининг ҳамкорликдаги  вазифалари тўғрисида” "Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси Pустам Pўзметов, "Туманда 2015 йил давомида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, хотин-қизлар ва вояга етмаганлар билан ишлашиш борасида олиб борилган ишлар таҳлили, 2016 йилдаги вазифалар, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, айниқсаҳомиладор аёлларнинг соғлиги, оилада уларга бўлган муносабат масалаларига алоҳида эътибор қаратиш ҳамда назоратга олиш, бу борада тиббиёт ходимлари билан биргаликда таълим муассасалари, жамоат ташкилотлари, айниқса овул ва маҳалла фаоллари ҳамкорлигини янада яхшилаш борасидаги долзарб вазифалар тўғисида”ги масала бўйича туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Марям Аҳмедовалар маъруза қилди.

Сўзга чиққанлар таъкидлаганларидек, оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги жамиятда тинчлик ва тотувлик ҳукм суришининг бош омилидир. Шундай экан, оилада ўзаро ҳурмат, ёши улуғларга эҳтиром туйғуларини янада юксалтириш, аёллар, айниқса бўлғуси оналарнинг саломатлигини мустаҳкамлаш масалалари доимий диққат-марказимизда бўлиши керак. Кундалик ҳаётда учраб турадиган нохуш ҳолатларнинг, ёшларнинг турли ёт оқимлар ва ғоялар гирдобига тушиб қолишлари, жиноят кўчасига кириб кетишларининг олдини олиш, маҳалла ва бошқа жамоат тузилмаларининг ёшлар тарбиясидаги ўрнини янада ошириш масалалари муҳокамалар марказида бўлди.  Йиғилиш якуни бўйича туманда 2016 йилда ижтимоий-маънавий муҳат барқарорлигини таъминлаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган устувор масалалар белгилаб олинди.

Янгиликни бўлишинг: