"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9547.05 -3.76
  • 1 EUR = 10585.8 -35.50
  • 1 RUB = 155.06 -1.59

«Кексаларни эъзозлаш йили» туман дастури: рақамлар тилга кирганда...

Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2015 йил 18 февралдаги "Кексаларни эъзозлаш йили Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-2302-сонли қарори ва шу қарор асосида Қорақалпоғистон Pеспубликаси Вазирлар Кенгашининг 2015 йил 5 мартда 60-сонли қарори ҳамда 2015 йил 16 мартда Амударё тумани ҳокимининг 133-сонли қарори қабул қилинди.

Ушбу қарор асосида 6 бўлим, 84 банддан иборат "Кексаларни эъзозлаш йили” туман дастури, туман ҳокими раислигида 27 нафар аъзодан иборат дастур ижросини ташкил этиш ва унинг мониторингини олиб бориш бўйича туман комиссияси тасдиқланиб, доимий равишда фаолият олиб борди.

Ушбу дастур доирасида кексаларни эъзозлаш, ўзаро ҳурмат ва меҳр-муҳаббат, юксак ахлоқий ва маънавий қадриятлар муҳитини шакллантириш, моддий ёрдам кўрсатиш, кекса ёшдаги отахон ва онахонларнинг рўзғор ташвишларини енгиллаштириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, таълим-тарбия тизими ва спортнинг ролини кучайтириш, болалар, айниқса кексалар ўртасида жисмоний тарбия ва спортга меҳр уйғотиш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича маҳалла ва бошқа жамоат тузилмаларининг ролини ошириш, кам таъминланган оилаларга моддий ва маънавий ёрдамни ўз вақтида ва манзилли кўрсатиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, кексаларнинг шароитларини яхшилаш ва кундалик ҳаётини енгиллаштириш, 75 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқароларни пенсия ва нафақа тўғри тайинланиши ва тўланишини текшириш натижалари бўйича аниқланган қарздорликдан озод қилиш, 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс тадбирлар ўтказилишини ташкил қилиш, Pеспубликанинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига бораётган 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига бир йилда бир марта темир йўл транспортида бепул юриш, шунингдек, ҳаво транспорти йўлкираси қийматининг 50 фоизини чегириш (бориш ва қайтиш) ҳуқуқини бериш, энг зарур маҳсулотлар ҳажми ва турларини кўпайтирган, санитария-гигиена жиҳатидан энг зарур товарларни рўйхатга киритган ҳолда етказиб бериш, кекса ёшдаги ногирон одамларнинг уюшган ҳолда дам олишлари учун шарт-шароитлар яратиш, кексаларда сурункали, шу жумладан, яширин кечувчи ва илгари аниқланмаган касалликларни эрта аниқлаш йўли билан касалликлар профилактикасини кучайтириш, кексаларни тиббий кўрикдан ва текширувлардан ўтказиш, энг аввало, қишлоқ жойларда аҳолининг 2 та маданият ва дам олиш марказларини (Уйшин ва Бобур аҳоли дам олиш марказлари) қуриш-таъмирлаш, жиҳозлаш ва фойдаланишга топшириш ишларини амалга ошириш, тумандаги (Қипчоқ ОФЙ) 1 та силга қарши курашиш диспансери биносида реконструкция ва қурилиш ишларини олиб бориш, 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, шунингдек ёлғиз ва ижтимоий мададга муҳтож кекса кишиларнинг квартиралари ва уйларини ҳашар йўли билан жорий таъмирлаш, зарур ҳолларда эса мукаммал таъмирлашни, шунингдек, ҳовлиларни ободонлаштиришни назарда тутган ҳолда, уларнинг турар-жой шароитларини яхшилаш бўйича ҳар бир фуқаролар йиғинларида ҳар йили бир нафардан жами 141 нафар кишини қамраб олган ҳолда 2015-2017 йиллар мобайнида амалга ошириш ва маънавий тикланишига кўмаклашиш режалаштирилган эди.

Туманимизда "Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастури ижросини таъминлаш учун 16 млрд. 474 млн. сўм, 88 минг АҚШ долларидан ошиқроқ маблағ сарфланиши режалаштирилган бўлиб, шундан 3 млрд. 117 млн. сўм бюджет ва бюджетдан ташқари фондлар, салкам 5,5 млрд. сўми бажарувчи ва ҳомийлар ҳисобидан бўлса, 8 млрд. 040 млн.дан ортиқ сўм тижорат банклари кредитлари ҳамда 0,9 млн. сўм ва 88 минг доллар бажарувчи ва ҳомийлар, халқаро ташкилотлар, грантлар, молия институтлари ҳисобидандир.

Жорий йил давомида "Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастурини амалга ошириш борасида сарфланган маблағлар 18 млрд. 490 млн. 400 минг сўм, 88 минг 50 АҚШ долларини ташкил этди.                  

Шундан 972,4 миллион сўм бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари, 9881,5 млн. сўм ва 2,55 минг АҚШ доллари бажарувчилар ва ҳомийларнинг маблағлари, 7635,6 млн. сўм тижорат банклари кредитлари ҳамда 0,9 млн. сўм ва 85,5 минг АҚШ доллари халқаро ташкилотлар, молия институтлари маблағлари ва грантларидир.

Янгиликни бўлишинг: