"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9537.55 +26.01
  • 1 EUR = 10545.7 +68.60
  • 1 RUB = 149.88 +1.21

Президент арчаси томошалари

29 декабрь куни туман хокимлиги биноси олдида "Президент арчаси” театрлаштирилган байрам томошалари бўлиб ўтди.
Байрам тадбирида Қорақалпоғистон Pеспубликаси Вазирлар Кенгаши раиси Б.Янгибоев иштирок этди ва юртимизда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ўсиб келаётган ёш авлоднинг ҳеч кимдан кам бўлмаган ҳолда таълим олиши ва вояга етиши учун барча шарт-шароитлар яратилаётгани таъкидлади.

Ҳар йили анъанавий равишда ўтказиб келинаётган "Президент арчаси” байрам тадбирлари ҳам бу борадаги ғамхўрликнинг ёрқин намунасидир.
Байрам тадбирида туманимизнинг турли ҳудудларида яшовчи кам таъминланган, боқувчисини йўқотган 55 нафар болажонларга Президент совғалари топширилди.

Тадбир бахтиёр болаликни, она Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқларга уланиб кетди. Эртаклардан саҳна кўринишлар, Қорбобо ва Қорқиз ташрифи, улар иштирокида туманимиз умумтаълим мактаблари иқтидорли ўқувчилар ва мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари намойиш этган концерт дастури болажонларга чексиз қувонч бахш этди.

Янгиликни бўлишинг: