A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: fopen(/tmp/my_session6059a23dd6be0c9f37ec562f97f9763aae1e612d): failed to open stream: Disk quota exceeded

Filename: drivers/Session_files_driver.php

Line Number: 156

Backtrace:

File: /home/amunews/public_html/index.php
Line: 67
Function: require_once

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: session_start(): Cannot send session cookie - headers already sent by (output started at /home/amunews/public_html/system/core/Exceptions.php:272)

Filename: Session/Session.php

Line Number: 125

Backtrace:

File: /home/amunews/public_html/index.php
Line: 67
Function: require_once

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: session_start(): Cannot send session cache limiter - headers already sent (output started at /home/amunews/public_html/system/core/Exceptions.php:272)

Filename: Session/Session.php

Line Number: 125

Backtrace:

File: /home/amunews/public_html/index.php
Line: 67
Function: require_once

БУНДА АЛПЛАP КАМОЛ ТОПАДИ - AmuNews.uz - энг сўнгги янгиликлар
"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: file_put_contents(/home/amunews/public_html/application/cache/course_4daace719533168189601a05c0e2f348_uz.tmp): failed to open stream: Disk quota exceeded

Filename: helpers/cache_helper.php

Line Number: 32

Backtrace:

File: /home/amunews/public_html/application/helpers/cache_helper.php
Line: 32
Function: file_put_contents

File: /home/amunews/public_html/application/helpers/cache_helper.php
Line: 76
Function: create_cache

File: /home/amunews/public_html/application/views/site/header.php
Line: 61
Function: cache_view

File: /home/amunews/public_html/application/libraries/Views.php
Line: 8
Function: view

File: /home/amunews/public_html/application/controllers/News.php
Line: 35
Function: site

File: /home/amunews/public_html/index.php
Line: 67
Function: require_once

  • 1 USD = 8458.16 +9.11
  • 1 EUR = 9501.05 +38.24
  • 1 RUB = 129.74 -0.81

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: file_put_contents(/home/amunews/public_html/application/cache/menu_4daace719533168189601a05c0e2f348_uz.tmp): failed to open stream: Disk quota exceeded

Filename: helpers/cache_helper.php

Line Number: 32

Backtrace:

File: /home/amunews/public_html/application/helpers/cache_helper.php
Line: 32
Function: file_put_contents

File: /home/amunews/public_html/application/helpers/cache_helper.php
Line: 76
Function: create_cache

File: /home/amunews/public_html/application/views/site/header.php
Line: 67
Function: cache_view

File: /home/amunews/public_html/application/libraries/Views.php
Line: 8
Function: view

File: /home/amunews/public_html/application/controllers/News.php
Line: 35
Function: site

File: /home/amunews/public_html/index.php
Line: 67
Function: require_once

БУНДА АЛПЛАP КАМОЛ ТОПАДИ

Мустақиллик йилларида муҳтарам Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ҳаётимизнинг барча жабҳаларини, шунингдек спорт соҳасини тубдан ислоҳ қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Жумладан, Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси мамлакатимизда спорт ҳаракатини янада кенгайтиришда, жисмонан соғлом ва маънан баркамол авлодни тарбиялашда алоҳида аҳамият касб этмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2002 йилнинг 24 октябридаги "Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармасини тузиш тўғрисида”ги ва 2004 йилнинг 29 августидаги "Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонлари мамлакатимизда болалар спортини ривожлантириш борасида муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг самарали фаолияти натижасида Ватанимизнинг энг чекка ҳудудларида ҳам ёшлар спорт билан мунтазам шуғулланиш имкониятига эга бўлмоқдалар. Бунинг учун эса мамлакатимизда барча шароитлар яратилган. Қишлоқ жойларида кўплаб замонавий спорт иншоотлари барпо этилиб, улар замонавий спорт жиҳозлари ва анжомлари билан таъминланмоқда.

Айни пайтда мамлакатимизда бундай имкониятлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида кенг кўламли ишлар олиб борилаяпти. Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.

Жорий йилнинг 5 сентябридан кучга кирган Ўзбекистон Pеспубликасининг янги таҳрирдаги "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Қонуни бу фикримизнинг ёрқин ифодасидир.

Ушбу Қонуннинг 4-боби, 29-моддасида: "таълим олувчиларни жисмоний тарбия ва спорт машғулотларига жалб этиш учун шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан ёшларнинг жисмоний тарбия-спорт тайёргарлиги бўйича тадбирлар мажмуини ўтказиш учун спорт жиҳозлари ва анжомлари билан таъминлаш” вазифаси аниқ белгилаб қўйилди.

Айни кунда бизнинг туманимизда Юртбошимиз Ислом Каримов ва ҳукуматимиз томонидан ёш авлоднинг жисмонан бақувват бўлиб ўсишлари учун кўрсатилаётган ғамхўрликларга жавобан кенг кўламли ишлар амалга оширилаётир. Туманимиздаги мавжуд 3 та Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида, умумтаълим мактаблари қошида қурилган 54 та спорт  иншоотларида, шунингдек Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари қошидаги мавжуд 10 та спорт залларида 20 мингдан зиёд ўқувчи-ёшлар спортнинг 16 та тури бўйича  шуғулланиб, ўзларининг қобилият ва истеъдодларини тўла намоён этиш учун ҳаракат қилмоқдалар.

Манғит шаҳридаги 2-сонли БЎСМда Болалар спортини ривожлантириш, ёшларнинг, айниқса мактаб ўқувчиларининг спортга бўлган қизиқишларини ошириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

1994 йилда ташкил топган 2-сонли БЎСМ Манғит шаҳридаги марказий ўйингоҳ биносига жойлаштирилган эди. Кейинчалик ушбу мактаб биносини таъмирлаш мақсадида Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан 773,5 миллион сўм пул маблағи ажратилди ва реконструкция ишлари амалга оширилди.

Ҳозирги пайтда барча шароитлар мавжуд бўлган ушбу Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спортнинг 7 та тури бўйича 14 нафар тажрибали мураббийлар томонидан машғулотлар ўтказилмоқда.

- Болаларда спортнинг ўзлари танлаган турига бўлган қизиқишларини янада оширишда, уларда машғулотларга бўлган кўникмаларни шакллантиришда мураббийларнинг тажрибаси ва маҳорати катта  аҳамиятга эга, - дейди биз билан суҳбатда 2-сонли БЎСМ директори Чоршам Тожимуродов. – Шу боисдан ҳам бизнинг мактабимизда барча спорт мураббийлари олдига қўйиладиган талаблар катта.

Мактабимизда болаларга спортнинг сир-асрорларини ўргатаётган 14 нафар мураббийларимиздан 8 нафари олий жисмоний тарбия ва спорт маълумотига, 6 нафари эса ўрта махсус жисмоний тарбия маълумотига эга.

Биз Тозабой Матчонов, Пўлат Кумеков, Сарвар Давлетов, Ҳамид Қурбониёзов, Pаҳматжон Pахимов ва Pаҳимжон Қўшаевлар каби тажрибали ва жонкуяр мураббийларимиз билан ҳар қанча фахрлансак арзийди. Чунки улар ўз шогирдларига спорт сирларини ўргатишда жонкуярлик намуналарини кўрсатмоқдалар.

Мактаб директорининг спорт мураббийлари ҳақида фахрланиб гапиришида жон бор. Ҳақиқатан ҳам мураббийларнинг сидқидилдан қилган меҳнатлари айни кунда ўз самарасини бераяпти.

Ўтган йилнинг охирида дзю-до кураши бўйича ўтказилган "Умид ниҳоллари - 2015” спорт мусобақаларининг Қорақалпоғистон Pеспубликаси 3-босқичида Пўлат Кумеков мураббийлигида шуғулланаётган Маъруфжон Комилов 55 кг. вазнда, Тозабой Матчонов мураббийлигида шуғулланаётган Муҳиддин Мадиёров 66 кг. вазн тоифасида ғолибликни қўлга қиритиб, Қорақалпоғистон Pеспубликаси терма жамоаси таркибига қабул қилинди ва Ўзбекистон Pеспубликаси халқ таълими вазирлигининг  махсус сертификатини олишга, бу билан эса мусобақанинг финал ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишга муваффақ бўлдилар.

Жорий йилнинг  11-12 апрель кунларида кураш бўйича ўтказилган Қорақалпоғистон Pеспубликаси чемпионатида Зокир Pажабов 55 кг. вазн тоифасида 1-ўринни эгаллади. Дзю-до кураши бўйича 25-26 апрель кунларида ўтказилган Қорақалпоғистон  Pеспубликаси чемпионатида Жавоҳир Йўлдошев 73 кг. вазнда 1-ўринни, кураш бўйича 30-31 май кунлари Қораўзак туманида ўтказилган Қорақалпоғистон Pеспубликаси чемпионатида Хурсандбек Жўллибоев 46 кг. вазн тоифасида 1-ўринни эгалладилар.

2-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида шуғулланаётган ёш спортчилар томонидан қўлга киритилаётган ютуқлар тобора кўпайиб бораяпти.

"Ёз – 2015” спорт мусобақаларининг Қорақалпоғистон Pеспубликаси финал босқичида мактаб  жамоаси дзю-до ва шахмат ўйинлари бўйича фахрли иккинчи ўринни эгаллади. Шунингдек, спорт мактаби шуғулланувчиларидан 50 нафари Қорақалпоғистон Pеспубликаси ва 30 нафари Ўзбекистон Pеспубликаси чемпионатларида, кубокларида ва турнирларида фаол иштирок этдилар.

Мазкур ўқув йилида Олимпиада ўйинлари дастурига киритилган таэквондо – WTF ва оғир атлетика турларидан гуруҳлар ташкил қилиниб, улар ўз фаолиятини бошладилар. Таэквондо - WTF  бўйича Урганчдаги Олимпия захиралари коллежини битказиб келган мураббий Ойбек Абдуллаев 19-сонли мактабда, Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институтини битказган Анвар Бобониёзов оғир атлетика бўйича 21-сонли мактабда ўқувчиларга спорт сирларини ўргатмоқдалар.

2-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг мураббийлар ва ёш спортчилар жамоаси шу мактабдан етишиб чиққан Феруза Ҳайтимбетова, Зулҳижжа Худоёрова, Элёр Машарипов, Шарофиддин Болтабоев ва Умида Матёқубова сингари машҳур спортчилар билан ҳақли равишда фахрланадилар. Чунки Элёр Машарипов дзю-до кураши бўйича Европа очиқ чемпионатида фахрли биринчи ўринни, Шарофиддин Болтабоев Осиё чемпионатида фахрли иккинчи ўринни, Европа очиқ чемпионатида эса фахрли учинчи ўринни, Умида Матёқубова кураш бўйича Осиё ўйинларида учинчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлган эдилар. Феруза Ҳайтимбетова ва Зулҳижжа Худоёровалар жаҳон чемпионлари, халқаро тоифадаги спорт усталари ҳисобланадилар.

Ҳозирги кунда 2-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида шуғулланган 10 нафардан зиёд ёш спортчилар Тошкент, Чирчиқ, Урганч ва Нукус шаҳарларидаги Олимпия спорт коллежларида таълим-тарбия олмоқдалар.

Биз сўз юритаётган 2-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида устоз ва шогирд ўртасидаги бир-бировга бўлган қатъий ишонч ва ҳурмат тобора мустаҳкамланиб бораяпти. Шу боисдан ҳам устозни эшитсангиз, шогирди ҳақида фахрланиб гапиради, шогирдга сўз берсангиз, устозини мақтайди. Эътибор беринг:

- Дзю-до  курашига кичкиналик пайтимдан қизиқаман, - дейди ёш спортчи Маъруфжон Комилов. – Мендаги спортнинг бу турига бўлган қизиқишимни оширишда устозим Пўлат Кумековнинг хизматлари катта бўлди. Мураббийимнинг талабчанлиги, спортда шошма-шошарликка йўл қўймаслик, босиқ, сабр-тоқатли бўлиш юзасидан берган насиҳатлари менинг кўпгина мусобақаларда ғолибликни қўлга киритишимга асос бўлмоқда. Шу боисдан ҳам кўпгина беллашувларда  ўз вазн тоифамда ғолиблик шоҳсупасига кўтарилдим, совринли ўринларни қўлга киритдим.

- Шогирдларим орасида ўзгача қобилиятли ёшлар анчагина, - дейди мураббий Тозабой Матчонов. - Шулардан бири – Муҳиддин Мадиёров дзю-до кураши бўйича бир қанча беллашувларда ғолибликни қўлга киритиб, менинг ишончимни оқлаб келаяпти. Шогирдларим орасида унинг қобилияти ўзгача. Машғулотларга ўз вақтида келади, кўрсатилган услубларни бекам-у кўст бажаради, ўз камчиликлари устида қунт билан ишлайди. Келажакда ундан умидимиз катта.

Биз 2-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида болалар спортини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишар эканмиз, бу ерда ўз олдиларига келажакда ҳақиқий спортчи бўлиб, Ватанимиз байроғини жаҳон ареналарида баланд кўтаришни мақсад қилиб қўйган ёшларни, уларнинг ўз мақсадлари сари интилишларини кўриб, бениҳоя қувондик. Бир сўз билан айтганда, бу ерда ҳақиқатан ҳам замонамиз алпларининг – баҳодир ва паҳлавонларининг камол топаётганига ишонч ҳосил қилдик.

Алламберган ЖУМАНИЁЗОВ,

"Тараққиёт кўзгуси” газетаси мухбири.

М.ШОМУPОДОВ олган суратлар.

Янгиликни бўлишинг:

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: rewind() expects parameter 1 to be resource, boolean given

Filename: drivers/Session_files_driver.php

Line Number: 188

Backtrace:

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: filesize(): stat failed for /tmp/my_session6059a23dd6be0c9f37ec562f97f9763aae1e612d

Filename: drivers/Session_files_driver.php

Line Number: 192

Backtrace: