"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9433.34 -13.65
  • 1 EUR = 10354 +21.20
  • 1 RUB = 145.75 -1.19

ҚИСҚА САТPЛАPДА

19-ноябрь

"Жайхун илҳомлари" нодавлат нотижорат ташкилоти аъзоси, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган журналист Саъдулла Хўжаниёзов ташкилотчилигида шеърият кечаси ўтказилди.

Кечада туманимизнинг бадиий ижод билан шуғулланаётган 30 нафардан зиёд ҳаваскор ижодкорлари иштирок этдилар.

Тадбирда таниқли ёзувчи   Баҳодир Худойберганов ҳам қатнашиб, ёш ижодкорларнинг машқларини тинглаб, йўл-йўриқ ва маслаҳатлар берди.

* * *

23 ноябрь

1-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида семинар бўлиб ўтди.

Семинарда "Спорт тўгаракларида тарбияланувчи болаларга зарур ҳолларда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш”, "Спортчи шахсий гигиенаси”, "Гуруҳ журналини юритиш тартиби”, "Спортчиларни БЎСМга қабул қилиш” каби мавзуларда маърузалар тингланди.

Шунингдек, келгусида ўтказилиши режалаштирилаётган мусобақалар тартибига киритилган янгиликлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

* * *

24 ноябрь

 Манғит Иқтисодиёт коллежида Ўзбекистон Pеспубликаси Адлия Вазирлиги фахрийлар Кенгаши томонидан Ўзбекистон Pеспубликаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 23 йиллиги олдидан ўқувчи-ёшлар билан тадбир ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Pеспубликаси Адлия Вазирлигининг фахрийлар Кенгаши раиси Эрмуҳаммад Шерматов иштирок этди ва Конституциямизнинг халқимиз, айниқса, ёшлар ҳаётида тутган ўрни ва аҳамияти ҳақида гапирди.

* * *

25 ноябрь

Манғит иқтисодиёт коллежида "Маҳаллам – менинг тақдиримда” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Унда кўрик-танловнинг саралаш босқичида энг юқори балл тўплашга эришган 11 та овул ва маҳаллалар жамоалари иштирок этишди.

Учта шартдан иборат бўлган кўрик-танлов натижаларига кўра "Қиличбой” овулининг "Нурафшон” жамоаси биринчи, Ойбек номли маҳалланинг "Ойбек” жамоаси иккинчи, "Тошёп” овулининг "Келажак” жамоаси эса фахрли учинчи ўринни эгаллади.

Ғолибликни қўлга киритган "Нурафшон” жамоаси мазкур кўрик-танловнинг Қорақалпоғистон Pеспубликаси босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

* * *

26 ноябрь

Тўрткўл шаҳрида Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари Амударё ва Тўрткўл туман Кенгашларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Қўшма мажлисни Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси раиси М.Ерниязов очди ва олиб борди.

Қўшма мажлисда "Амударё ва Тўрткўл туманларида 2016 йил ҳосили учун замин яратиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалигида тўлов интизомини мустаҳкамлаш ва фермер хўжаликларининг ер участкалари майдонларини мақбуллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақида”ги масала муҳокама қилинди.

Қўшма мажлис қарори билан Амударё ва Тўрткўл туманлари ҳокимларига ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиялари томонидан ер майдонлари мақбуллаштирилган ва янгидан ташкил қилинган фермер хўжаликлари билан ер ижара шартномаларини тузиш топширилди.

Янгиликни бўлишинг: