"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8312.64 -2.85
  • 1 EUR = 9456.46 +47.75
  • 1 RUB = 125.22 +1.15

ҲИСОБОТЛАPНИ ЭЛЕКТPОН ТАPТИБДА ТОПШИPИШ тизимининг афзалликлари

Президентимизнинг 2012 йил 16-июлдаги ПК-4453 сонли қарорига асосан бозор иқтисодиёти талабларига, халқаро меъёрлар ва стандартларга мувофиқ, бюрократик ғовларни бартараф этиш, лицензия ва рухсат бериш тартиб-таомилларини қисқартириш ҳамда соддалаштириш, ҳисобот тизимини ва ҳисоботларни тақдим этиш тартибини тубдан такомиллаштириш ҳисобига ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш, тадбиркорлик фаолияти учун максимал даражада қулай шарт-шароитларни вужудга келтириш мақсадида 2014-йилнинг охирига қадар барча тадбиркорлик статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни топширишнинг электрон тизимига тўла ҳажмда босқичма-босқич ўтказилишини, шунингдек, 2012-2016 йиллар мобайнида ариза берувчиларга аризаларнинг ўтиш жараёнини интерактив кузатиш имкониятини яратган ҳолда лицензия ва рухсатномаларни олиш учун интернет тармоғи орқали аризаларни беришнинг электрон шакллари жорий этилиши белгилаб берилган.

Бугунги кунда Амударё туманида солиқ тўловчилар Ўзбекистон Pеспубликаси Давлат солиқ қўмитасининг интерактив хизматларидан самарали фойдаланмоқдалар, улар солиқ ва молиявий ҳисоботларини ўз офисларида ўтирган ҳолда Давлат солиқ инспекциясига ташриф буюрмасдан электрон тарзда тақдим этмоқдалар. Бу эса солиқ тўловчилар вақтлари ва харажатларини тежаб, тадбиркорлик фаолиятларига ижобий таъсирини кўрсатмоқда.

Солиқ ҳисоботларини электрон тартибда топшириш бўйича Амударё тумани Давлат солиқ инспекцияси биносида Ўзбекистон Pеспубликаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Pеспублика ахборот-маслаҳат маркази Қорақалпоғистон бўлинмасининг ҳисоботларни электрон тартибда топшириш ва бошқада хизматлар кўрсатиш шохобчаси, шунингдек, Солиқ инспекцияси биноси ёнида солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш бўйича хусусий корхона фаолият юритмоқда.

Молиявий ва солиқ ҳисоботларни электрон кўринишда қабул қилиш ва қайта ишлаш тизими Ўзбекистон Pеспубликаси Давлат солиқ қўмитаси www.soliq.uz  амалдаги ахборот порталида ташкил этилган ва унда молиявий ва солиқ ҳисоботларни электрон кўринишда шакллантириш дастурий воситалар ҳамда каналлар жойлаштирилган.Тизим WEB технологиясидан фойдаланган ҳолда жорий этилган. Электрон солиқ ҳисоботларни шакллантириш солиқ тўловчилар хоҳишига кўра икки усулда: hisobot.soliq.uz ёки e-hisobot.uz  сайти орқали «Солиқ тўловчининг кабинети»  бевосита шакллантирилади. Бу усулда электрон солиқ ҳисоботларидаги маълумотлар Давлат солиқ қўмитаси серверига келиб тушади.

-автоном режимда EREPORTS V3.0 дастурий маҳсулидан фойдаланилган ҳолда  электрон солиқ ҳисоботларини жўнатиш дастурий маҳсул  воситаси орқали ёки электрон почта орқали амалга оширилади. Интернет провайдери учун тўланган тўловлардан ташқари, солиқ ҳисоботларини электрон кўринишда шакллантириш ва жўнатиш шу жумладан, EREPORTS V3.0  дастурий махсулни  тарқатиш хизматлари текин амалга оширилади.                                                      
  Солиқ ҳисоботини электрон кўринишда тақдим этишга 
солиқ ҳисоботининг мажбурий реквизитлари мавжуд бўлганда, 
электрон кўринишдаги солиқ ҳисоботларида электрон рақамли имзо мавжуд бўлганда хамда солиқ ҳисоботидаги маълумотларда хатоликлар мавжуд бўлмаганда рухсат берилади. Солиқ тўловчилар солиқ ҳисоботини электрон кўринишда тақдим этганда давлат солиқ хизмати органларининг дастурий-аппарат воситалари солиқ ҳисоботининг автоматик тарзда қабул қилинишини ёки солиқ ҳисоботи нотўғри тузилганлиги ёки унда хатоликлар мавжудлиги сабабли қайтарилишини таъминлайди.

Солиқ ҳисоботининг нотўғри тузилганлиги ёки унда хатоликлар мавжудлиги сабабли қайтирилган ҳолатда солиқ органлари солиқ тўловчига бу ҳақда электрон кўринишда хабар  беради. Солиқ тўловчилар белгиланган тартибда солиқ ҳисоботини электрон кўринишда тақдим этганда, солиқ тўловчи ва давлат солиқ хизмати органлари қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатларда электрон кўринишда сақланишини таъминлайдилар.

Электрон кўринишдаги солиқ ҳисоботи жўнатувчисининг электрон манзилидан жўнатиш санаси ва вақти солиқ ҳисоботини қабул қилиб олувчисининг электрон манзилидан қабул килиб олинганлиги тўғрисида тасдиқнома келганда солиқ ҳисоботини тақдим этиш санаси ва вақти ҳисобланади.

Электрон кўринишдаги солиқ ҳисоботини қабул қилиб олувчисининг электрон манзилига солиқ ҳисоботи келиб тушган сана ва вақт электрон кўринишдаги солиқ ҳисоботи қабул қилиб олинган сана ва вақт ҳисобланади.

Электрон кўринишдаги солиқ ҳисоботини жўнатиш ва қабул қилиб олиш санаси ва вақти Ўзбекистон Pеспубликаси Давлат солиқ қўмитасининг дастурий-аппарат воситалари орқали автоматик тарзда қайд қилинади.Солиқ ҳисоботини электрон кўринишда тақдим этувчи солиқ тўловчи солиқ ҳисоботидаги маълумотларнинг ўз вақтида, тўла ва ишончли тақдим этилишига жавобгар ҳисобланади.

Солиқ ҳисоботини қабул қилувчи ва унга ишлов берувчи давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахслари кейинги фойдаланиш учун қабул қилиниб олинаётган ахборотга ўз вақтида ишлов берилишига шахсан жавобгардирлар.

 

Мансур ШОМУPОДОВ,
туман ДСИ Камерал назорат шўъбаси бошлиғи.


Мақола Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган лойиҳа доирасида тайёрланди.


Янгиликни бўлишинг: