"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8039 +176.83
  • 1 EUR = 9347.75 +265.41
  • 1 RUB = 118.05 +5.41

АЗИЗ ЮPТДОШЛАP!

Юртимиз ёшларини ҳар томонлама баркамол, маънавий жиҳатдан етук инсонлар қилиб тарбиялаш, шу орқали жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга ҳисса қўшиш ҳамда Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган "Юксак маънавиятли авлод – юрт келажаги” лойиҳасини амалга ошириш мақсадида "Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти ҳар ойнинг охирги жума куни ННТда "Маънавият куни” деб эълон қилинганини маълум қилади. "Маънавият кунлари” доирасида ёзувчи ва шоирлар, ижодкорлар ва ННТ аъзоларининг аҳоли, айниқса ёшлар, олис қишлоқлар аҳолиси билан учрашув ҳамда давра суҳбатлари ташкил қилинади.

Шунингдек, болалар ва ёшлар, айниқса қишлоқ жойларида яшовчи болалар ва ёшларнинг маънавиятини юксалтириш, дунёқарашини кенгайтиришга кўмаклашиш мақсадида "Жайхун илҳомлари” ННТ қошида кутубхона ташкил қилиниб, ёшларни китобхонликка қизиқтириш мақсадида овул ва маҳаллаларга "Маънавият кунлари”да кўчма кутубхона ташрифи йўлга қўйилади.

Туманимизда истиқомат қилаётган ўқитувчи ва мураббийлар, ижодкорлар ва маънавият фидойиларини "Жайхун илҳомлари” ННТ томонидан "Маънавият кунлари” доирасида овул ва маҳаллаларда ўтказиладиган учрашувлар ва давра суҳбатларида фаол иштирок этиб, ёшлар маънавиятини юксалтиришдек хайрли ишга ҳисса қўшишга чорлаб қоламиз.

Мурожаат учун телефон: +998 94 426 11 68.

 

"Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти.

Янгиликни бўлишинг: