"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8249.97 +12.13
  • 1 EUR = 9392.59 +1.14
  • 1 RUB = 124.67 -1.19

ТАШКИЛОТ PАМЗИ PЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛДИ

"Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Pеспубликасининг Қонунида ННТ ўз рамзий белгиларига эга бўлиши мумкинлиги белгилаб қўйилган. Шу мақсадда "Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти Бошқарувининг 2015 йил 14 августдаги йиғилиш баёни қарори билан ННТнинг рамзи лойиҳаси тасдиқланган эди.

Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг "Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2013 йил 12 де-кабрдаги ПҚ-2085-сонли қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги 57-сонли қарори билан тасдиқланган Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низом талабларига кўра Қорақалпоғистон Pеспубликаси Адлия вазирлигига ННТ рамзини рўйхатдан ўтказишни сўраб берилган ариза кўриб чиқилиб, 2015 йил 17 сентябрь куни ташкилотимизга ННТ рамзи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги 1-сонли гувоҳнома топширилди.

"Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилотининг рамзи (эмблемаси) айлана ичида акс эттирилган она юрт, табиат ва ижодкорликни ифодаловчи бир неча тасвирлардан иборат.

Айлананинг ички тепа қисмида тонг пайтида азим тоғлар оша кўтарилиб келаётган қуёш тасвири акс эттирилган. Қуёш ер-у кўкка ёруғлик, нур ва илиқлик таратувчи сахийлик рамзи, отаётган тонг эса бутун борлиққа ризқ-насиба улашиладиган палла, ижодкорга илҳом бахш этувчи лаҳза ҳисобланади.

Қуёшнинг пастки қисмида акс эттирилган пурвиқор тоғлар кўҳна Жайхун бўйида ястаниб ётган Қоратов акси, рамзий маънода эса ижодкорни ижод чўққилари сари чорловчи илҳом манбаи ҳисобланади.

Тоғлар этагида мавж уриб оқаётган, неча минг йиллардан буён ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига ҳаёт, икки соҳилда яшаб келаётган аҳолига ризқ-рўз ва илҳом бахш этувчи Амударё тасвири акс эттирилган.

Дарёнинг сўл соҳилида, рамзнинг пастки қисмида яшил майсаларга бурканган, Амударёнинг нажотбахш оби ҳаётидан баҳра олиб гуллаётган воҳа тасвирланган.

Pамзнинг марказий қисмида илм-маърифат рамзи бўлмиш китоб, китобнинг олд қисмида эса ижодкорлик рамзи саналмиш патқалам ва сиёҳдон тасвирланган. Китобнинг рамз ўртасида жойлаштирилишининг яна бир сабаби – илм-маърифат дарёнинг икки соҳилидаги элларни элларга, дилларни дилларга боғловчи восита эканлигидир.

Pамзнинг ташқи тепа қисмида, кўк рангли фондаги айлана ичига оқ ҳарфлар билан, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида "JAYXUN ILHOMLARI” ёзуви, унинг ҳар томони 3 та юлдузча (***) билан ажратилган пастки қисмида эса "NODAVLAT NOTIJORAT TASHKILOTI” деган сўзлар ёзилган.

"Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилотининг рамзи тўғрисидаги низомга мувофиқ, ташкилот рамзи унинг Уставидаги мақсад ва вазифалари ҳамда фаолият йўналишларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган бўлиб, мазкур рамздан "Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилотининг расмий бланкларида, муҳр ва штампларида, гувоҳномаларда, плакатларда, баннерларда, кўргазмали қурол ва ўқув-услубий, бадиий адабиётларда, дипломлар ҳамда фахрий ёрлиқларда, ташкилот вимпелларида, эсдалик нишонларида, ходимларнинг махсус кийимларида, ташкилот аъзоларининг ягона нусхадаги аъзолик гувоҳномаларида, ташкилот томонидан қонун ҳужжат-ларига мувофиқ, унинг Устав бўйича амалга оширадиган фаолиятини молиялаштириш учун ташкил этиладиган босма оммавий ахборот воситалари муқоваларида, шунингдек, электрон оммавий ахборот воситаларида, ташкилот манфаатларига мос келувчи барча ўринларда фойдаланилиши мумкин.

Бир сўз билан айтганда, мазкур рамз "Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилотининг халқимиз маънавиятини юксалтириш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида камол топтириш, адабиёт, мусиқа, бадиий ва амалий санъат равнақига ҳисса қўшиш ҳамда Қорақалпоғистон Pеспубликасида фаолият юритаётган ижодкорларни  қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижодий салоҳиятларини рўёбга чиқариш орқали жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилашга ҳисса қўшишдек эзгу мақсадини ўзида ифода этиб, ташкилот аъзоларини бу йўлда хайрли ишларга чорлаб турувчи маёқ вазифасини ўтайди.

 

Аҳмад НАФАСОВ, "Жайхун илҳомлари” ННТ раиси.

Янгиликни бўлишинг: