"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7813.42 -33.27
  • 1 EUR = 9176.86 +9.20
  • 1 RUB = 124.19 -1.06

“ҚИЗИЛЧОЛИ” МФЙ ҲУЗУPИДАГИ КОМИССИЯ – ҚОPАҚАЛПОҒИСТОНДА БИPИНЧИ ЎPИНДА

Мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларни миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада фуқаролар йиғинлари ҳузурида фаолият юритаётган вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари бўйича комиссияларнинг ҳам ўрни алоҳида

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгашининг 2015 йил 18 майдаги йиғилиш баёни билан тасдиқланган иш режасининг 33-банди ижросини таъминлаш мақсадида "Фуқаролар йиғинларининг энг намунали вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари бўйича комиссияси” танлови ташкил этилди ва ўтказилди.

Танловни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад фуқаролар йиғинларида самарали фаолият кўрсатиб келаётган комиссияларнинг илғор иш тажрибаларини кенг оммалаштириш орқали ёшларнинг маънавий-маърифий жиҳатдан етук бўлиб вояга етишларини, оммавий равишда спорт билан шуғулланишларини, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, улар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга ошириш ишларини жадаллаштириш, маҳаллаларда маънавий-маърифий, тарбиявий, ижтимоий, экологик ишларнинг амалга оширилишидаги ижтимоий фаоллигини янада жонлантиришдан иборатдир.

Танловнинг туман босқичида 47 та фуқаролар йиғинларидаги вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари бўйича комиссияларнинг иш фаолияти ўрганиб чиқилди ва Низомда белгиланган ўнта йўналиш бўйича, белгиланган мезонлар асосида ҳакамлар ҳайъати томонидан иштирокчиларнинг ҳужжатлари ҳамда фаолиятига оид кўрсаткичлари, эришган ютуқлари қонунийлик, ошкоралик, адолатлилик, тенглик каби асосий принципларга риоя қилинган ҳолда баҳоланди.

Танловда "Қизилчоли” маҳалла фуқаролар йиғинининг вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари бўйича комиссияси биринчи ўринга, "Беш овул” маҳалла фуқаролар йиғини комиссияси иккинчи  ўринга, "Гулзор” маҳалла фуқаролар йиғини комиссияси учинчи ўринга муносиб, деб топилди ва "Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

"Қизилчоли” маҳалла фуқаролар йиғинининг вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари бўйича комиссияси танловнинг Қорақалпоғистон Pеспубликаси босқичида ҳам фахрли биринчи ўринни эгаллаб, "Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Pеспубликаси бошқаруви ва ҳамкор ташкилотлар томонидан диплом ва совғалар билан тақдирланди.

 

Гавҳар ЧИМБАЙЧИЕВА, "Маҳаллахайрия жамоат фонди туман бўлинмаси бошқаруви бош мутахассиси.

Янгиликни бўлишинг: