"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8271.27 +21.03
  • 1 EUR = 9374.66 -18.59
  • 1 RUB = 121.79 -3.67

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг еттинчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ

Шу йил 30 октябрь куни туман ҳокимлигида халқ депутатлари туман Кенгашининг еттинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда туман ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, ҳуқуқ-тартибот органлари ва бўлимлар, жамоат ташкилотлари раҳбарлари, касб-ҳунар коллежлари директорлари, туман фермерлари Кенгаши, қишлоқ ва сув хўжалиги, ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар

Сессияни 26-сонли, "Дарёбўйи” сайлов округидан депутат P.Pўзметов очди ва бошқариб борди.

Сессия котиблигига 8-сонли "Бўстон” сайлов округидан депутат Х.Ўразақов сайланди.

Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар ҳавола этилди:

1. Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2013 йил 19 апрелдаги "2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1958-сонли қарорининг ижроси юзасидан туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи А.Юлдашевнинг ҳисоботи ҳақида.

2. Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2014 йил 1 августдаги "2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлигини муҳофаза қилиш борасидаги давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-2221-сонли қарорининг ижроси юзасидан туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Ахмедованинг ҳисоботи ҳақида.

3. Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Мажлиси Сенати Pаисининг 2015 йил 29 сентябрдаги №01-10/522-сонли хати билан жўнатилган "Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг 2015 йилнинг ўтган давридаги фаолияти, жумладан "Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастурининг ижросини таъминлашдаги иштирокини ўрганишда аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар” тўғрисида.

4. Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг 2015 йил 30 сентябрдаги №11-07/523-сонли хати билан жўнатилган "Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг 2015 йилнинг ўтган давридаги фаолияти, жумладан "Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастурининг ижросини таъминлашда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг иштироки натижаларини ўрганиш юзасидан маълумотнома” тўғрисида.

5. Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2015 йил 25 сентябрдаги "Хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилишга, тадбиркорлик субъектларининг хўжалик ва молиявий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик учун давлат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари мансабдор шахсларининг жавобгарлигини кучайтиришга доир қонун ҳужжатлари талабларининг ижро этилишини назорат қилиш бўйича Сенат қўмиталарининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан ўзаро ҳамкорлик дастури тўғрисида”ги № КҚ-48-III-сонли қарори ҳақида.

6. Амударё тумани маҳаллий бюджетининг 2015 йил иккинчи ва учинчи чоракдаги ижроси тўғрисида.

Сессия кун тартибидаги биринчи масала юзасидан туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи А.Юлдашевнинг, иккинчи масала юзасидан туман ҳокими ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Аҳмедованинг ҳисоботлари тингланди.

Шундан сўнг сессия кун тартибидаги учинчи масала юзасидан тайёрланган ахборотни депутат P.Pўзметов, тўртинчи масала юзасидан тайёрланган маълумотни депутат Ғ.Ешниёзовлар ўқиб эшиттирдилар.

Депутат С.Наметов сессия иштирокчиларини сесия кун тартибидаги бешинчи масала юзасидан қарор лойиҳаси билан таништирди.

Сессия кун тартибидаги олтинчи масала юзасидан туман молия бўлими мудири А.Абдижамиловнинг ҳисоботи тингланди.

Туман Кенгашининг еттинчи сессиясида муҳокама этилган масалалар юзасидан туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссияси раиси Т.Бобониёзов, 14-Пахтакор сайлов округидан депутат, туман фермерлар Кенгаши раиси О.Қурбониёзов, "Манғит - Назархон” ИТБ бошлиғи Б.Давеков, "амударёдавсувмахсуспудрат” ДУК директори P.Юсупов, туман мелиоратив тизими бошлиғи Ш.Юсупов, туман Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш ҳамда ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Ш.Янгибоева, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи О.Ҳалимов, "Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши раиси М.Ўрозбоев, 29 –Қангли сайлов округидан депутат З.Сапарова, туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири А.Қўшаев, туман давлат солиқ инспекуияси бошлиғи Ж.Ўрозметов, туман Кенгашининг маҳаллий бюджетини шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси М.Казаковлар сўзга чиқдилар.

Сессияда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Шунинг билан халқ депутатлари туман Кенгашининг еттинчи сессияси ўз ишини якунлади.

Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати.

Янгиликни бўлишинг: