"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8535.74 +16.32
  • 1 EUR = 9566 -86.52
  • 1 RUB = 132.57 +0.67

ҚИСҚА САТPЛАPДА

коллежда СЕМИНАP-ТPЕНИНГ

Яқинда "Миллий тикланиш” демократик партияси туман Кенгаши Амударё хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежида Манғит шаҳрида фаолият юритаётган касб-ҳунар коллежларининг бир гуруҳ фаол  ўқувчилари иштирокида "Шу азиз Ватан барчамиз учун муқаддасдир” мавзусида семинар-тренинг ўтказди.

Семинар-тренингда ўқувчи ёшлар она Ватанимизни кўз қорачиғидек асраш, унга муносиб бўлиш борасидаги фикр-мулоҳазалари, ўз интилиш ва режалари ҳақида гапирдилар, шу азиз ва муқаддас Ватанимизнинг корига ярайдиган инсонлар бўлишга интилажакларини изҳор этдилар. Фаол иштирокчилар  партия туман Кенгашининг Фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди. 

***

ГИМНАСТИКАЧИ ҚИЗЛАP ҒАЛАБАСИ

29 сентябрь куни Нукусда  бадиий гимнастика бўйича "Камолот ғунчалари” мусобақаси ўтказилди.

13-14 ёшдаги қизлар ўртасида ўтказилган мусобақада 1-сонли БЎСМ гимнастикачи қизлари Камола Салаева учинчи ўринни эгаллади. Нуржамол Ўролбоева эса "Фаол иштирокчи” номинацияси ғолиби бўлди. 17 та жамоа иштирок этган беллашувда спорт мактабининг гимнастикачи қизлари умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллашди.

***

"ЭPТА ТУPМУШ –

УМP ЗАВОЛИ”

Яқинда Амударё мелиорация ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежида "Менинг оилам” газетаси таҳририяти ходимлари туман "Саломатлик маркази”, "Миллий тикланиш” ДП туман Кенгаши билан ҳамкорликда Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томо-нидан молиялаштирилган грант лойиҳаси доирасида "Эрта тур-муш – умр заволи” мавзусида давра суҳбати ўтказди.

Давра суҳбатида эрта турмуш қуришнинг олдини олиш, жисмонан ва руҳан етукликка эришмай, енгил-елпи ҳаваслар билан эрта турмуш қуриш салбий оқибатларга олиб келиши ҳаётий мисоллар орқали тушунтирилди, оила қуриш масъулиятини чуқур англаш лозимлиги, эрта турмушумр заволи эканлиги хусусида маълумотлар берилди.

Янгиликни бўлишинг: