"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8455.37 +3.63
  • 1 EUR = 9554.57 +76.63
  • 1 RUB = 131.53 +1.63

САНЪАТГА ОШУФТА ЁШЛАP УСТОЗИ

Манғит шаҳрида жойлашган 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби нафақат туманимиз, балки, республикада таниқли кўплаб санъаткорларни тарбиялаб улғайтирган бешикдир.

Муассасанинг мусиқа ва санъатга қизиқувчи ёшларни тарбиялаб вояга етказаётган устоз мураббийлари орасида анъанавий ижрочилик йўналиши бўйича сабоқ бераётган Фарҳод Худойберганов ҳам бор.

У дастлаб мусиқа илмини ҳозир ўзи фаолият юритаётган мазкур даргоҳда олди. Устози Ҳамза Бобожонов миллий чолғу асбобларидан ғижжак чалиш, қўшиқлар ижро этиш сирларини ўргатди. Тошкент шаҳридаги Ҳамзаномидаги мусиқа васанъат билим юртидамақом йўналишида таҳсилолди. Анъанавий ижрочилик борасидаги маҳоратини юксалтирди.

У 1996 йилдан бери 9-сонли Болалар мусиқава санъат мактабидаёш санъат ихлосмандларига анъанавийижрочилик йўналишидан дарс берибкелаяпти.

- Шу йўналиш бўйичаўқиган шогирдларим орасида КомилжонБолтабоев, Шаҳноза Матсафоева, Давлатёр Шомуродовлар туманимизхалқининг ҳурматини қозонибкелишаяпти. Айни кунларда таҳсилолаётган ўқувчиларимдан Оғабек Собиров, ОйбекПирназаров, Жавоҳир Ҳамроевлар ҳамумумхалқ байрамларида, қутлуғ кунлардаулкан давраларда қўшиқайтиб, элга танилмоқда, турли танловларда ғолиббўлишмоқда, - дейди Фарҳод Худойберганов.

Дарҳақиқат, санъат – тарбия воситаси. Ҳақиқий юракдан куйланган мумтоз ва замонавий қўшиқларни барибир халқ севиб тинглайди ва ҳаққоний баҳосини бераверади. Мен буни шогирдларимга уқтиришдан, ўргатишдан ҳеч чарчамайман, - дейди суҳбатдошим фахр билан.

У ўз касбидан доимо фахрланиб меҳнат қилади. Сидқидилдан қилинган меҳнат эса самарали бўлиши шубҳасиз. 

Ойгул PАЖАБОВА.

(Фото - http://uza.uz)

Янгиликни бўлишинг: